Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    photo 2020-01-14 13-16-37 3Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан учрашганида уларни маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ҳудудларда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашдек 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

    Шундан келиб чиқиб ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳокимларга ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида вазифаларни берган эди. Ушбу вазифанинг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тизимдаги ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Унда ОАВ вакиллари ҳамда агентликда фаолият олиб бораётган юзга яқин ёш иштирок этди.

     

     

    Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, бугунги кунда агентлик ва унинг тизимида 900 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Улардан 214 нафарини ёки 22 фоизи ёшлар. 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар сони эса 16 нафарни ташкил этади.

    Тадбирда агентлик тизимидаги ёшлар билан алоҳида ишлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди. Уларни етук мутахассис ва юксак маънавиятли шахслар сифатида тарбиялаш, нафақат агентлик балки, бутун мамлакатнинг ҳақиқий таянчи, кучи ва ифтихорига айлантириш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлиги айтилди.

     

     

    Ёшлар билан кўпроқ учрашувлар ташкил этиш, ўқув семинарларда улар иштирокини таъминлаш ва хорижий мамлакатларда малакасини ошириш орқали катта натижаларга эришиш мумкинлиги ҳақида сўз борди.

    Учрашувда қайд этилганидек, ёшларнинг эркин ишлаши, самарали ҳордиқ чиқариши, фаол маънавий ҳаёти учун 40 банддан иборат чора-тадбирлар режаси тайёрланган бўлиб, ушбу мақсадлар учун 300 миллион сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилмоқда.

    Маълумот ўрнида бугун 30 ёшгача бўлганлар орасидан 4 нафари агентлик марказий аппаратида раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилмоқда.

    Учрашув мулоқот тарзида бўлгани учун агентлик ёшлари ўзларини ўйлантираётган масалалар, қизиқтираётган саволларни ўртага ташлаб, етарлича жавоб олишди.

     

    Ахборот хизмати

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech