Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     
    photo 2019-09-21 14-42-10“Чорсу” меҳмонхона мажмуаси давлат активларини сотишда инсон омилини камайтириш, жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида электрон онлайн савдоларга чиқарилди.
    Мажмуанинг электрон онлайн савдолардаги лот рақами № 0170801
    Аукцион 17.02.2020й. соат 09:00 дан 18:00 гача давом этади
    Аризалар 15.02.2020й. соат 13:00 гача қабул қилинади.
    Батафсил маълумотлар: https://e-auksion.uz/lot-view?4&lot_id=170801
     


    “Чорсу” меҳмонхона мажмуасининг бошланғич нархи 1 сўм.
    Аукционнинг ҳар бир босқичи 100 млн. сўм.
    Сармоядор 2 йил мобайнида ҳукумат кафолатларисиз камида 25,0 млн АҚШ долларга тенг эквивалентда инвестициялар киритиши, уч юлдузли меҳмонхона хизматини ташкил этиши ҳамда 150 та янги иш ўрни яратиши лозим. 
    Электрон савдоларда қатнашиш учун белгиланган инвестиция суммасининг 5 фоизи (1,25 млн. АҚШ доллари эквивалентига тенг) миқдорда закалат тўловини амалга ошириш лозим.
    Олди-сотди шартномаси имзоланган санадан бошлаб 10 йил давомида асосий фаолият турини (меҳмонхона хизматини кўрсатиш) сақлаш, бунда меҳмонхона мажмуаси бино-иншоотларининг бир қисмида, лекин бино-иншоотларнинг умумий фойдали майдонининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳудудда бизнес-марказ фаолиятини йўлга қўйиш мумкин; 
    аукцион ғолибининг инвестицион лойиҳасида меҳмонхона мажмуасининг мавжуд бино-иншоотларини бузиш назарда тутилган бўлса, бузиладиган бино ўрнида бунёд этиладиган меҳмонхона мажмуасининг камида уч юлдузли стандартга мос келиши, бунда янги меҳмонхона биноси ташқи дизайнини бузилган бино ташқи дизайнига айнан бир хил этиб ишлаб чиқиш ва янги мажмуа баландлиги бузилган бино баландлигидан паст бўлмаслиги, бунда дизайн ва қурилиш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилиши шарт;
    Объектнинг сотилишида белгиланган талаб ва мажбуриятлар чет эл валютаси ёки ва миллий валюта - сўмда (тўлов қилинган кундаги Марказий банк белгиланган расмий курс бўйича) амалга оширилади. 
    Объектни сотиб олиш бўйича ғолиб бўлган инвестор шартнома тузилгунга қадар энг кам инвестиция миқдорининг камида 10 фоизи (яъни 2,5 млн.АҚШ доллари эквиваленти)га тенг миқдордаги маблағни ўзининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хизмат кўрсатувчи банкида алоҳида ҳисоб рақами очган ҳолда жойлаштириш орқали кафолат бериши ва ушбу маблағлардан мулкий мажмуага инвестиция киритиш учун фойдаланиши лозим. 
    Қўшимча маълумотлар бўйича қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин: 
    Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 6. 
    Тел: (+99871) 259-22-10, 259-20-70, 259-21-39, 259-20-59. 
    Веб-сайт: www.davaktiv.uz, e-auksion.uz
    Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра., Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.
    Ҳурматли тадбиркорлар! 
    Савдо пайтида сизнинг ҳуқуқларингиз бузилса Давлат активларини бошқариш агентлигининг (0371) 259-21-37, 1082 ишонч телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech