Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    Cover pageДавлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази директори ўринбосари Зуфар Ашуров муаллифлигида «Корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизми» номли монография китоби чоп этилди.


    Китоб корпоратив бошқарувнинг назарий-услубий асосларини ривожлантириш, акциядорлик корхоналарида корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини замонавий халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш масалаларига бағишланган. Китобда корпоратив бошқарувни тадқиқ этишнинг методологик асослари, корпоратив бошқарув концепцияси ва моҳиятига илмий-назарий ёндашувлар ва уларни ривожлантириш масалалари ўрганилган, корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмига оид замонавий қарашлар шакллантирилган.

    Мазкур қўлланмада мамлакатимизда корпоратив бошқарувнинг ҳуқуқий ва иқтисодий ривожланиш хусусиятлари, миллий корпоратив бошқарув тизими тадқиқ этилган ва уни ривожлантириш истиқболлари белгиланган, кимё саноати акциядорлик корхоналарида корпоратив бошқарувнинг ташкилий ҳамда иқтисодий механизмларини тавсифловчи кўрсаткичлар таҳлил этилган.

    Шунингдек, корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизми самарадорлигини баҳолаш услубиёти ва такомиллаштириш йўналишлари таклиф этилган, моделлаштириш усулларини қўллаш ва ривожлантириш масалалари ёритилган.

    Ушбу монография китоби барча иқтисодий йўналиш ва мутахассисликларда таълим олаётган талабалар, тадқиқотчилар, акциядорлик жамиятларининг кузатув кенгаши ва ижроия органлари, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг мутахассис-амалиётчилари учун мўлжалланган.

    Китоб билан Тадқиқотлар марказининг илмий кутубхонасида ёки Kitobxon.com электрон кутубхонасидан юклаб олиш орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech