Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  • eye  
       
     

    photo 2020-02-13 09-49-45Давлат активларини бошқариш агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси томонидан киритилган қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома юзасидан видеоконференция шаклида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

    Унда агентлик директори, марказий аппарат, таркибий тузилмалар раҳбарлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва прокуратура масъул ходими иштирок этди.




    Дастлаб, тақдимномада келтирилган фикрлар ўқиб эшиттирилди. Қайд этилганидек, ўтказилган ўрганишлар давомида агентлик томонидан соҳада муайян ишлар амалга оширилган, шу билан бирга давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш каби масалаларда қатор қонун бузилиш ҳолатлари ҳам аниқланган.

    Жумладан, белгиланган муддатларда давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларини хатловдан ўтказиш тўлиқ бажарилмаган. Натижада бундай жамиятларнинг устав капиталидаги давлат улушини агентлик бошқарувига ўтказиш якунланмаган. Давлат корхона ва муассасаларидан ҳар ярим йилда тегишли маълумотлар олиб борилмагани оқибатида агентликда давлат мулкларининг ҳақиқий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилмаган. Бундан ташқари, вазирлик ва идораларнинг 62 нафар корпоратив бошқарув малака аттестатига эга бўлмаган раҳбар ходимлари давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши аъзолигига сайланган. Айрим жамиятларда акциядорларнинг умумий йиғилиши шу кунгача ўтказилмаган. Хўжалик жамиятларидаги давлат улуши бўйича ҳисобланган 38 млрд. сўм дивидент бюджетга ундирилмаган. Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари паст бўлган жамиятлар бўйича кузатув кенгашларидаги давлат вакилининг фаолиятига танқидий баҳо берилмаган ёки ижро этувчи орган рақбарига нисбатан жавобгарлик масаласини ҳал этиш чоралари кўрилмаган.

    Йиғилишда таъкидланганидек, давлат активларини хусусийлаштириш ҳамда қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши устидан мониторинг юритиш борасидаги фаолиятда ҳам қонун бузилишлар мавжуд. Жумладан, Бухоро вилоят хокимининг 04.02.2019 йилдаги 44-сонли қарори билан “Мижона” биноси “SOLTANI SHOES” МЧЖга 500 минг доллар инвестиция киритиш шарти билан “ноль” қийматида сотилган. Тегишли ҳужжатда эса, бу миқдор камида 1 миллион доллар этиб белгиланган. Ушбу ҳолатда соғлиқни сақлаш объектлари фақат давлат хусусий шериклик асосида берилиши ҳақидаги фармон талаблари ҳам бузилган бўлсада, бунга агентлик ёки ҳудудий бошқарма томонидан муносабат билдирилмаган.



    Тошкент шаҳар ва вилоят ҳудудий бошқармалари томонидан тайёрланган 24 та давлат активини хусусийлаштиришга оид ҳужжатлар тўплами Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ шакллантирилмаган. Агентликнинг Тошкент шаҳар, Навоий, Хоразм, Жиззах, Наманган вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан тайёрланган хусусийлаштириш ҳужжатларида бир қатор камчиликлар аниқланган бўлсада, улар бартараф этилмай, объектлар оммавий савдога чиқарилган. Объектларни сотишга тайёрлаш ўз вақтида ва тизимли ташкил этилмагани боис, айрим объектлар узоқ йиллардан буён сотилмасдан келмоқда.

    Давлат активларини сотиб олган инвесторлар томонидан инвестициявий мажбуриятлар бажарилиши устидан ўрнатилган мониторинг натижаларида ҳам камчиликлар мавжуд. 2019 йилнинг 9 ойида инвестиция киритиш шарти билан сотилган давлат активлари бўйича 106,7млн. доллар (53,6 %) миқдордаги инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган.

    Тақдимномада кўрсатиб ўтилганидек, агентликнинг чет элдаги активларини бошқариш борасидаги фаолият ҳам қониқарсиз аҳволда. Фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган давлат иштирокидаги корхоналарни аниқлаш ва молиявий соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар етарлича ташкил этилмаган. Банкротлик тўғрисидаги ишларда ҳам камчиликларга йўл қўйилиб, ҳудудий бошқармаларнинг фаолияти услубий йўналтириб борилмаган. Агентликда меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, кадрлар билан ишлаш ва молия бухгалтерия йўналишларида шунингдек, фуқаролар ва ҳужжатлар билан ишлаш борасида ҳам камчиликлар аниқланган.

    Йиғилишда агентлик директори тақдимномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси тасдиқланганини айтиб, уларни олдини олиш юзасидан ҳар бир ходимнинг жиддий жавобгарлиги ва масъуллигини ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.

    Ўз фаолиятида йўл қўйган камчилиги учун марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг айримларига хайфсан ва интизомий жазолар белгиланди.

    Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалари раҳбарларига фаолиятни самарали ташкил этиш, белгиланган вазифаларни ўз муддатида, сифатли бажариш, ходимларнинг қонунчилик талабларига сўзсиз риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлиги оширилди.

    Тегишли бошқармалар раҳбарларига ҳафтада бир кунни агентлик ходимлари ўртасида иқтисодий ва ҳуқуқий билимларни оширишга бағишлаш лозимлиги юзасидан кўрсатмалар берилди.

    Йиғилиш якунида бу ҳолатларни бартараф этиш борасида ҳар бир ходим тегишли хулоса чиқариши, ишда самарадорликка эришиш учун ўз фаолиятида энг аввало, ҳалоллик, поклик асосида ишлаши, касбига виждонан ёндошиши лозимлиги қайд этилди.



    Ахборот хизмати

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech