Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    2CJAGQVTLNBLFN6GRKU3G7CCEQДавлат активларини бошқариш агентлигида дунёда самолётлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлган Франциянинг «ATR Aircraft» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Ушбу компания асосан 50-90 ўринга мўлжалланган самолётлар ишлаб чиқариб, жаҳоннинг 100 дан ортиқ давлатига етказиб беради. Учрашувда компания вакиллари томонидан 2 хил турдаги ҳаво кемалари ҳақида тақдимот ўтказилди.



    Таклиф этилаётган самолётларнинг энг асосий афзаллиги сифатида ёқилғи тежамкорлиги ва узоқ муддат эксплуатация қилиниши айтилди. Замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган ушбу самолётлар бошқа ҳаво кемаларига нисбатан паст шовқинли бўлиб, деярли икки баробар камроқ ёқилғи сарфлайди. Бундан ташқари, улардан турли ноқулай иқлим шароитларда, қаттиқ қопламасиз аэродромларда ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд.

    Учрашувда бу турдаги самолётлардан мамлакат ички рейслари ва қўшни республикаларнинг 1000 км масофагача бўлган ҳудудлари бўйлаб парвозларни амалга оширишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

    Мулоқот якунида тегишли вазирлик ва идоралар шунингдек янги ташкил этилаётган «Humo Air» авиакомпанияси билан ушбу таклифлар доирасида фикрлашиб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга ишонч билдирилди.

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech