Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    photo 2020-02-28 16-53-10Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси томонидан республика вазирлик ва идоралари, ташкилотларда фаолият кўрсатаётган аёллар ва қизлар ўртасида “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида спорт фестивали ташкил этилди.

    Молия институтининг спорт майдонларида ташкил этилган фестивалда 23 та вазирлик ва идораларнинг хотин-қизлар жамоалари иштирок этди.












    Ўз навбатида, ушбу спорт фестивалида Давлат активларини бошқариш агентлигининг 14 нафар хотин-қизларидан иборат “Латофат эгалари” жамоаси ҳам илк бор иштирок этди. Агентлигимиз хотин-қизлар жамоаси ўз маҳоратларини спортнинг бадминтон, стол тенниси, сузиш, шахмат, енгил атлетика ва гимнастрада турлари бўйича кўрсатишди.

    Фестивал якунида агентлик жамоаси Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан таъсис этилган “Энг либослари жозибадор” номинациясида ғолибликни қўлга киритиб, махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


    Ахборот хизмати

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech