Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Хизматлар
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    8 мартБугун давлат активларини бошқариш агентлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

    Унда марказий аппарат ходимлари, ҳудудларда фаолият олиб бораётган аёллар видео конференция алоқа воситаси орқали иштирок этишди.

    Дастлаб, агентлик директорининг аёлларга йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.




    Қайд этилганидек, Буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий “Аёллар — фаришталарнинг опа-сингилларидир”дея Сиз азизларга ҳаққоний таъриф берганлар. 
    Чиндан ҳам шундай. Сизларни айниқса, мўътабар Она сиймосида кўрганимизда, таниқли шоирамиз Ҳалима Худойбердиева айтганидек, “Чин маънода муқаддас Аёлга айланасиз”. 
    Шуларни ўйласак, Ҳадиси шарифда келтирилган “Жаннат оналар оёғи остидадир”деган сўзларда жуда катта маъно борлигини тушуниб етамиз. 
    Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев эътироф этганларидек, “Сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир”. 
    Шу ўринда нафақат жамоамиз аёлларини, балки барча эркак ходимларимизнинг ҳам онажонлари, опа-сингиллари ва қизларини табриклаймиз.






    Уларнинг оилада кўрсатаётган қўллаб-қувватлаши, хизматлари ва метин иродаси билан агентлигимиз яхши марраларга эришяпти дейилади байрам табригида.
    Шундан сўнг, уларга агентлик томонидан тайёрланган байрам совғалари тантанали равишда топширилди.
    Шунингдек, яқинда Республика хотин-қизлари ўртасида ўтказилган спорт мусобақаларида муносиб иштирок этиб, агентлик нуфузини ҳимоя қилган бир гуруҳ хотин-қизларга агентлик директорининг қиммат баҳо совғалари тақдим этилди.
    Тадбир сўнгида аёлларни мадҳ этувчи шеърларга ҳам ўрин берилди. Миннатдорлик муносабатлари изҳор этилди.



    Ахборот хизмати

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech