Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    8 marтЕЕАссалому алайкум агентлигимизнинг гўзал аёллари, ҳурматли опа-сингиллар!

    Шу кунларда бетакрор юртимизга барчамиз соғиниб кутган, ўзларингиздек дилбар ва латофатли фасл — Баҳор кириб келди. Мана шундай кунларда Сизларни улуғлаш ва қадрлашга хизмат қилувчи айём, 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрамини кенг нишонлаймиз.

    Очиғи, биз эркаклар учун бу айём қалбимизнинг энг тўрида бўлган пок ва эзгу тилакларимиз, чуқур эҳтиромимизни Сиз азизларга изҳор этиш учун яна бир имкондир.

    Мана шу имкониятдан фойдаланиб, барчангизни 8 март байрами билан ўзим ва бутун жамоамиз номидан чин дилдан табриклайман ва энг самимий тилакларимизни изҳор этаман.

    Буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий “Аёллар — фаришталарнинг опа-сингилларидир”дея Сиз азизларга ҳаққоний таъриф берганлар. Чиндан ҳам шундай. Сизларни айниқса, мўътабар Она сиймосида кўрганимизда, таниқли шоирамиз Ҳалима Худойбердиева айтганидек, “Чин маънода муқаддас Аёлга айланасиз”. Шуларни ўйласак, Ҳадиси шарифда келтирилган “Жаннат оналар оёғи остидадир”деган сўзларда жуда катта маъно борлигини тушуниб етамиз.

    Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев эътироф этганларидек, “Сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир”.

    Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай. Бунинг мисолинисўнгги йилларда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида янги Ўзбекистонда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Сиз азиз опа-сингилларимизнинг жамият ҳаётидаги мақоми ва обрў-эътиборини янада ошириш борасида қилинаётган ишларда ҳам кўриш мумкин.

    Бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 32 фоизини, Сенатнинг 25 фоизини ва маҳаллий кенгашларнинг 31 фоизини аёллар эгаллаб турибди. Сўнгги икки ойда эса, 6 нафар аёл туман ҳокими этиб сайлангани бугунги кунда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги тенглик мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатмоқда.

    Яна бир маълумот: бугунги кунда дунёдаги 190та Миллий парламентлар орасида Ўзбекистон аёл депутатларнинг сони бўйича 37 поғонача кўтарилиб олди. Ҳолбуки, бу кўрсаткич бундан 5 йил олдин 128 ўринда эди.

    Куни кеча Президентимизнинг Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалигининг раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Лола Муротова билан телефон орқали мулоқотда бўлиб, яқинлашиб келаётган қутлуғ байрам билан қизғин табриклагани мамлакатимизда аёларга кўрсатилаётган юксак эҳтиромнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.

    Агентлигимиз аёллари учун муносиб шароитлар яратиш бизнинг вазифа ва бурчимиздир.

    Бугунги кунда агентлигимизда жами 114 нафар хотин-қиз самарали фаолият олиб боряпти. Бу барча ходимларнинг 20 фоизини ташкил этади. Бу кам кўрсаткич албатта, аммо, шу ўринда фаолиятимиз давомида эришаётган ютуқ ва мувафаққиятларда Сизларнинг жуда катта хизматларингиз борлигини эътироф этамиз ва умид қиламизки, келажакда ҳам аёлларимиз орасидан раҳбар кадрлар етишиб чиқади.

    Кези келганда агентлик тизимида кўп йиллар давомида самарали фаолият юритиб келаётган, бугунги кунда ўзининг билим ва тажрибаси билан ёш авлодга ўрнак бўлаётган Салтанат Мирбосидовна, Гулбаҳор Муродовна, Насиба Қодировна, Татьяна Семьёновна, Нурия Муслимовна, қорақалпоғистонлик Гулбаҳор Қурбонниёзовна, бухоролик Замира Мустафоевна, сурхондарёлик Елена Норовна, фарғоналик Равшаной Раимжоновна, жиззахлик Ольга Алексеевна, Тошкент шаҳридан Анжелика Александровна каби кўплаб опа-сингилларимизнинг хизматини алоҳида эътироф этамиз.

    Шу ўринда нафақат жамоамиз аёлларини, балки барча эркак ходимларимизнинг ҳам онажонлари, опа-сингиллари ва қизларини табриклаймиз. Уларнинг оилада кўрсатаётган қўллаб-қувватлаши, хизматлари ва метин иродаси билан агентлигимиз яхши марраларга эришяпти.

    Азиз опа-сингиллар, дилбар аёллар! Нафосат ва гўзаллик, лобарлик, зеболик Сизларни ҳеч качон тарк этмасин. Оилангиз, фарзандларингиз ва яқинларингиз, элу юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинг. Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин!



     

     

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech