Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  • eye  
       
     

    amed

    Агентлик ходимлари учун PricewaterhouseCoopers(PWC) халқаро консалтинг ва аудит компанияси экспертлари билан ҳамкорликда “Халқаро тажриба асосида бизнес режалар ишлаб чиқиш амалиёти” мавзусида вебинар ташкил этилди. Унда Агентликнинг таркибий бўлинмалари ҳамда ҳудудий бошқармалари ходимлари иштирок этди.




    Мулоқотда бизнес режалар таркиби, уларга халқаро инвесторлар томонидан қўйиладиган талаблар халқаро амалиётдан мисоллар келтириш орқали тушунтириб берилди. Айниқса, хусусийлаштириладиган корхоналарнинг бизнес режаларини пухта тайёрлаш хусусийлаштириш жараёнига ижобий таъсир қилиши қайд этилди.

    Вебинар давомида Агентлик ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига экспертлардан атрофлича жавоб ва қўшимча маълумотлар олишди. Вебинар интерфаол усулда олиб борилгани халқаро экспертлар учун Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар юзасидан фойдали маълумотлар олиш имконини берди.

    Агентлик ва PWC компаниясининг ўзаро келишувига асосан ҳамкорликда умумий ҳисобда турли мавзуларда 8 та амалий вебинар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, давлат иштирокидаги корхоналар вакиллари ҳамда Агентлик тизимидаги тегишли ташкилотлар ходимлари мазкур вебинарларда иштирок этиб ўз малакаларини оширади.

    PricewaterhouseCoopers компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган вебинарлар жадвали (Вебинарлар вақтида ўзгаришлар бўлиши мумкин)


    Мазкур вебинарларда иштирок этиш истагини билдирган ташкилотларнинг кадрлар бўлими ходими Агентликнинг Ҳалқаро ҳамкорлик ва протокол бошқармасига мурожаат этиши мумкин.

    Мурожаат учун: Тел.: (71) 259-21-09, (97) 730-75-33, E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра..">.

     

     

    Бизнинг ижтимоий тармоқлар 

    Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.."> 

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech