Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  • eye  
       
     

    videochat

     

     

    Агентлик вакиллари ҳамда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан жалб этилган экспертлар ўртасида "Давлат иштирокидаги корҳоналарга корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш" муҳокамасига бағишланган видео конференция ўтказилди.


    Аввалам бор, халқаро даражадаги эксперт Р.Фредерикнинг халқаро тажрибаларга суянган ҳолда ишлаб чиққан Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашига номзодларни жалб қилишнинг янги механизми (кейинги ўринларда механизм) Агентлик вакиллари томонидан юксак баҳоланди ва Агентлик фаолиятида асосий қўлланмалар қаторидан жой олиши таъкидлаб ўтилди.
    Маълумот учун: 29.04.2020й санасида Агентлик вакиллари ҳамда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан жалб этилган экспертлар ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ОТБ вакили Р. Фредерик томонидан механизм тақдим этилган эди.

    Шу билан бирга, ОТБ вакиллари Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашига номзодларни жалб қилишда, мавжуд номзодларнинг маълумотлари киритилган Агентликнинг вебсайтини ишлаб чиқиш таклифини илгари сурган эди.

    Видео конференция давомида ушбу вебсайт афзалликлари муҳокама этилиб, мазкур веб-сайтни кузатув кенгашларига мустақил номзодларни жалб этиш механизми тўлиқ жорий қилинганидан кейин йўлга қўйишга келишиб олинди.

    Ўз ўрнида, корпоратив бошқарув соҳасини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилаётган ишчи гуруҳга ОТБ томонидан бириктирилган экспертларни жалб қилиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди, ҳамда ОТБ экспертлари Р.Фредирик ва Ф.Каримовларнинг мазкур ишчи гурухда иштирок этишлари Агентлик учун муҳум ахамиятга эга эканлиги таъкидланди.

    Видеоконференция сўнгида ОТБ экспертлари механизмни аниқ бир хужжат шаклига келтириб Агентлик вакилларига тақдим этишлари, бунда, асосий эътибор қандай ҳолларда мустақил аъзоларни “HeadHunter” компаниялари хизмати орқали ёки Агентликнинг ўзи жалб қилиши керак эканлигига қаратилишига келишилди.


    Бизнинг ижтимоий тармоқлар

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech