Welcome to davaktiv.uz   Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! Welcome to davaktiv.uz GSpeech
  • Очиқ Агентлик
  • Қонунчилик
  • Алоқалар
  •    
     

    qashq seminarЎзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасида жорий йилнинг 11 сентябр куни “Банкротлик таомили қўлланилган корхонларда тугатиш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

    qashq seminar

    Унда вилоят иқтисодий суди масъуллари, бошқарма ходимлари ва вилоятда фаолият олиб бораётган суд бошқарувчилари иштирок этди.

    Ўқув семинарда ҳудудий бошқарма бошлиғи М.Султонов вилоятда тугатиш ишлари белгиланган муддатларда якунланмаган банкрот корхоналар мавжудлиги ва мазкур корхоналарда тугатиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш лозимлигини билдирди. Вилоят иқтисодий суди раиси Ш.Мамадияров банкрот корхоналарда тугатиш ишларини белгиланган муддатларда якунламаган суд бошқарувчиларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий ва маъмурий жазолар қўлланилиши тўғрисида суд бошқарувчиларини огоҳлантирди.

    Мазкур ўқув-амалий семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни мазмун- моҳияти, иш фаолиятида қўлланилиши юзасидан тушунтириш берилиб, муддати ўтган банкрот корхоналарнинг ҳар бири бўйича суд бошқарувчилари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботлар эшитилди. Мавжуд муаммолар ечими бўйича музокоралар олиб борилиб, тушунтиришлар берилди.

    Суд бошқарувчилари томонидан банкрот корхоналарда Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги қонуни ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида иш олиб боришлари, тугатиш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш чораларини кўриши лозимлиги билдирилиб, бошқарма ва суд бошқарувчиларида банкротлик жараёнларида учраётган муаммоларга амалий ёндашган ҳолда чоралар бўйича кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.

    Танқидий-таҳлилий тарзда бўлиб ўтган семинар, тугатиш жараёнида вужудга келаётган муаммолар ҳамда уларни ечими юзасидан савол жавоблар ва қизғин музокоралар билан якунланди.

     

    Ахборот хизмати

    ??????? Orphus
    Matnni eshitish uchun quyidagini bosing! GSpeech