Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Июль 2020

“Автоойна” МЧЖнинг устав капиталидаги давлат улушини сотиш жараёни бошлангани тўғрисида эълон

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги) “Автоойна” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини (кейинги ўринларда – Актив/Жамият) хусусийлаштиришнинг музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усули асосида савдо жараёнлари бошланганлигини эълон қилади.

“Portfolio Investments” компанияси (кейинги ўринларда – Консультант) ушбу Битим бўйича Давактив агентлигининг хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Актив тўғрисида қисқача маълумот:

“Автоойна” МЧЖ - 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, аосий фаолияти ҳар қандай марка моделдаги автомобиллар учун автоойна ишлаб чиқаришдан иборат. Жамият томонидан 150 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ишлаб чиқариш ҳажми йилига 420 мингдан ортиқ маҳсулотларни ташкил этади. Бунда дунёга машхур компаниялар– Bystronic Glass (Швецария), Cugher Glass, Ctriulzi, Mario Argiro, Kera Glass (Италия), Glassrobots, Pilkington (Финландия) ва Vetrotool (Испания) компанияларининг замонавий технологияларидан фойдаланилади. 

  • Устав фонди: 35,1 млрд сўм;
  • Жамиятнинг расмий веб-сайти: https://avtooyna.uz
  • СТИР: 202 678 977

Сотиш жараёни тўғрисида:

Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар (кейинги ўринларда – Иштирокчилар) учун очиқ бўлган музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усули асосида ташкил этилади.

Савдо жараёни икки босқичда амалга оширилади, жумладан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) ҳамда Мажбуриятга эга бўлан таклиф (BO) тақдим этиш босқичлари, якуний босқичда талабгорлар томонидан таклиф этиладиган қатъий нарх таклифининг камида 1 фоизини кафолатли тўлов сифатида амалга оширилиши белгиланади.

Битимни амалга ошириш жараёни:

Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган рақобат тамойилларига асосланган хусусийлаштириш механизми орқали амалга оширилади.

Иштирокчилардан қуйидаги маълумотлар билан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризаларини (Express of interest) тақдим этишлари сўралади:

  1. Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР, фаолият тури);
  2. Иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар;
  3. Охирги 3 йилги фаолияти бўйича молиявий ҳисоботи.

Талабгорлар қизиқиш билдириши тўғрисидаги аризаларини хоҳишларига кўра ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тайёрлаб 2024 йил 2 сентябр соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар munir.yakubov@piamg.uz электрон почта манзилига юборишлари лозим.

Ушбу савдо босқичи доирасида, Консультант томонидан потенциал инвесторларни жалб қилиш мақсадида инвестиция тизерларини тарқатиш ишлари амалга оширилади.

Қабул қилинган аризалар қуйидаги мезонлар бўйича сараланади:

  • Активни сотиб олиш учун етарли молиявий ресурслари;
  • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини тақиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг акциядорлари/иштирокчиларининг ҳеч бири давлат компанияси ёки устав капиталида давлат улуши бўлган компания бўлмаслиги керак;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаган бўлиши лозим. Шу билан бирга, ариза топширилган санада талабгорлар санкцияланган шахс/(лар) ёки юқорида айтиб ўтилган санкция органлари томонидан ҳар қандай иш ёки тергов объекти/(лар) бўлмаслиги керак. Шунингдек, талабгорлар (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири юқорида айтиб ўтилган муассасалар ва давлатларнинг санкциялар режимига зид бўлган ҳар қандай фаолиятга (тўғридан-тўғри ёки бирон бир шўба корхонаси орқали) жалб этилмаган бўлишлари лозим ва Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири), шунингдек унинг тегишли шахсларидан бирортасининг асосий молиялаштирувчи томонлари ёки кредиторлари санкциядаги шахслар ёки санкциядаги шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан эгалик ва назорат қилинадиган банклар ёки молия институтлари бўлмаслиги лозим.

Аризаларни қабул қилиш тугаллангандан сўнг, Консультант томонидан иштирокчиларга тегишли хат (Process Letter) орқали кейинги жараённи ташкил этиш тўғрисида индивидуал равишда хабардор қилинади.

Ушбу лойиҳа доирасида қўшимча маълумотлар учун қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилинг:

  • Мунир Якубов, Portfolio Investments компанияси директори: munir.yakubov@piamg.uz, tel. +998(90) 901-65-59;
  • Талат Самандаров, Давлат активлари агентлиги Бошқарма бошлиғи: t.samandarov@davaktiv.uz, tel. +998(71)259-20-67.

Кейинги, Мажбуриятга эга бўлган таклиф (BO) таклифларни қабул қилиш босқичига ўтган талабгорлар билан Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланади ҳамда Консультант томонидан тайёрланган Актив фаолияти тўғрисида маълумот ва таҳлилий маълумотлар (Due-diligence) билан танишиш учун виртуал маълумотлар хонасига (VDR) кириш, Активга ташриф буюрган ҳолда унинг бошқарув органига саволлар бериш имконияти яратилади.

Давактив агентлиги хусусийлаштириш жараёнларининг ҳар бир босқичи тўғрисида жамоатчиликни қўшимча тарзда хабардор қилиб борилишини таъминлайди.

Дисклеймер

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, “Portfolio Investments” ва Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва “Portfolio Investments” ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги, Компания ва “Portfolio Investments” томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади

 

18 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech