Ру Ўз O'z En

Банкротлик йўналишлари

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги ваколат ва вазифалари:

  • устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий аҳволи мониторингини тўловга қобилиятсиз, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш мақсадида юритади ҳамда уларнинг электрон маълумотлар базаси шакллантирилишини ташкил этади;
  • устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этади;
  • суд бошқарувчиларининг аттестациясини ўтказади ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади;
  • устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарни судгача санация қилиш, уларнинг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиб олади;
  • устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарни судгача санация қилиш ва уларнинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомиллари жараёни устидан назоратни амалга оширади;
  • тўловга қобилиятсизлик жараёни устидан мониторинг олиб боради;
  • суд бошқарувчилари фаолияти устидан қонунчиликка мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонунчилик мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида судга ариза билан мурожаат этади;
  • тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартиби жараёнида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарни тугатишга доир иш юритиш амалга оширилаётганда суд бошқарувчилигига номзодларни тақдим этиш ҳуқуқига эга;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

 

Мурожаат қилиш ҳуқуқи:

Қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.

Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин.

Қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга бўлади.

Тўловга қобилиятсизлик аломатлари:

вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;

доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.

Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.

Қўлланиладиган тартиб-таомиллар:

Қарздор юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қуйидаги тартиб-таомиллар қўлланилади:

  • Кузатув;
  • Суд санацияси;
  • Ташқи бошқарув;
  • Тугатишга доир иш юритиш.

Қарздор жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қуйидаги тартиб-таомиллар қўлланилади:

қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш;

банкротликни тан олиш ва мол-мулкни сотиш.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили қўлланилади.

Бундан ташқари, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунинг 161-моддасига асосан, қарздор ва кредиторлар суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битимини тузишга ҳақли.

Суд бошқарувчиси қуйидаги асосий малака талабларига мос келиши зарур:

  • Олий маълумотли бўлиши;
  • Камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши;
  • Агентликда аттестациядан ўтиши.
  • Суд бошқарувчиликка талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ўқитилади, малакаси оширилади ва белгиланган тартибда гувоҳнома ва (ёки) сертификат берилади.

Суд бошқарувчилари аттестация комиссияси:

Аттестация комиссияси талабгорларни аттестациядан ва суд бошқарувчиларини қайта аттестациядан ўтказадиган коллегиал орган ҳисобланади.

Талабгор аттестат олиш учун Аттестация комиссияси томонидан белгиланган махсус дастур бўйича ва муддатларда тест имтиҳони топширади.

Имтиҳон компьютер дастуридан фойдаланган ҳолда, талабгори танлаган тилда элликта тест саволларига жавоб бериш шаклида ўтказилади ва жавоблар учун талабгорга бир соат вақт ажратилади.

22846 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech