Ру Ўз O'z En

property.davaktiv.uz ҳисоботи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2020 йил 273-сон "Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори билан Республикамизда инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши учун самарасиз ишлаётган давлатга тегишли объектларни қулай шартларда тадбиркорлик субъектларига бериш, давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда давлат ташкилотларига тегишли бўлган объектлар ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш мақсадида «property.davaktiv.uz» ахборот тизими ишлаб чиқилган.

Давлат ташкилотлари томонидан ҳисоб объектларининг жорий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига ҳар чоракда бир маротаба, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай киритиб борилади.

Ҳисоботга ўтиш - property.davaktiv.uz

180223 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech