Ру Ўз O'z En

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳисоботи

Ўзбекистон Республикаси Далват активларини бошқариш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (https://lex.uz/docs/1072916) тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ)дан ўтказилмоқда.

ТСТБ доирасида давлат корхоналари тўғрисида, корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида, давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисида низомларда қўйилган талабларининг ушбу корхоналар фаолиятига таъсири баҳоланмоқда. 

Баҳолаш натижаларига кўра, кўзланган мақсадларга эришилмаган ва самарасиз ёки самарадорлиги паст бўлган талаб ва тартибларни ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Мазкур қарор бўйича тўлдирилган ТСТБ ҳисоботи билан қуйидаги ҳавола (Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳисоботи) орқали танишишингиз мумкин.

Ушбу масалалар юзасидан таклиф ва мулоҳазаларингизни research@davaktiv.uz почта манзилига юборишингиз мумкин.

468 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech