Ру Ўз O'z En

Тизимдаги ташкилотлар

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ

Директор

Муродов Соҳибжон Ғофуржонович

Манзил: 100000, Тошкент ш, Амир Темур шоҳ кучаси, 6а

+998 (71) 202-21-11
info@e-auksion.uz
e-auksion.uz
100000, Тошкент ш, Амир Темур шоҳ кучаси, 6а

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарор ва Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари ҳамда улар билан тасдиқланган Низомларга асосан электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ва ўтказиш.

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази

Директор

Усмонов Бекзод Шавкат ўғли

Манзил: 100000, Тошкент ш, Амир Темур шоҳ кучаси, 6а

+998 (71) 259-21-14
markaz@davaktiv.uz
davaktiv.uz
100000, Тошкент ш, Амир Темур шоҳ кучаси, 6а
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ:
  • мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини (кейинги ўринларда — бўш турган объектлар) аниқлаш ва ҳисобини юритиш;
  • бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш;
  • ижарага берилган давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;
  • ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
  • давлат муассасалари (корхоналари)га бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш; давлат муассасалари (корхоналари)га оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш;
  • Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш; бўш турган хусусий мулк объектларини уларнинг мулкдорлари ихтиёрига кўра ижарага берилишида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш.
  • Марказ давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида барча давлат органларидан, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ва бошқа давлат ташкилотларидан зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олишга ҳақли.

Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази

Директор

Бутиков Игор Леонидович

Манзил: 100000, Тошкент ш, Амир Темур шох кўчаси, 6

+998 (71) 259-21-06
Research@davaktiv.uz
research-center.uz
100000, Тошкент ш, Амир Темур шох кўчаси, 6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, РАҚОБАТ ВА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА

Давлат томонидан хусусийлаштирилган корхоналарни самарали ривожлантиришга янада кўмаклашиш, монополияга қарши сиёсатни амалга ошириш ва рақобат муҳитини шакллантириш, давлат мулкини бошқариш тизимини такомиллаштириш, қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк бозорлари фаолият кўрсатишининг мустаҳкам илмий-методологик ва методик базасини ташкил этишда иқтисодиёт фанининг ролини кучайтириш, шунингдек, мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг бугунги босқичидаги бошқа вазифаларни ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ҳамда Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил қилинсин.

2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

янги иш ўринларини яратиш, фаолият самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришни таъминлашнинг илмий-методик базасини шакллантириш;

хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг замонавий тажрибасини ўрганиш ҳамда уни республикада жорий этиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;

хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятини тизимли таҳлил қилиш асосида давлат томонидан уларга кўмаклашиш натижадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари ва механизмлари тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказига хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларни ўқитиш учун ўқув-методик материалларни тайёрлашда кўмаклашиш;

монополиядан чиқариш ва иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш жараёнларини чуқур таҳлил қилиш асосида монополияга қарши тартибга солиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимларининг фаолият кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштиришни ҳамда банкротлик тартиботларини амалга оширишнинг методологик асослари ва механизмларини такомиллаштириш;

давлат мулкини бошқариш институтлари ва механизмларини янада ривожлантириш, хўжалик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий халқаро стандартлари ва усулларини жорий этишнинг илмий асослари ва методик тавсияларини ишлаб чиқиш;

қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк бозорларини, уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш ҳолатини таҳлил қилиш ва йўналишларини аниқлаш, институтлар ва уларнинг фаолият кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир илмий тавсиялар тайёрлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, таҳлилий ва методик ҳужжатларни тайёрлаш, илмий ишларни чоп этиш, Марказнинг фаолият йўналишлари бўйича «давра суҳбатлари» ва семинарлар ўтказиш.

3. Белгилансинки, Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.

4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг ходимлари чекланган умумий сони 39 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Марказ директорига, зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, Марказнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ қилинади;

Марказ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ҳамда Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

6. Марказга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Вазирликлар ва идоралардан Марказ вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган мавжуд статистик, таҳлилий ва бошқа ахборотни бепул сўраш ва олиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мутахассислари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, олий таълим муассасалари ўқитувчилари, хорижий мутахассисларни тадқиқотларга шартнома асосида жалб қилиш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, шу жумладан халқаро ва хорижий муассасалар билан қўшма тадқиқотларни ўтказиш тўғрисида шартномалар тузиш;

ўтказилаётган илмий тадқиқотлар тўғрисида хабардорлик даражасини ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда улардан фойдаланиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ахборот-таҳлилий ҳисоботларни ва маълумотларни тақдим қилиш;

Марказ фаолияти йўналиши бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш.

7. Қуйидагилар Марказни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича давлат илмий-техника дастурларини бажаришга ажратиладиган грантлар;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун бепул асосда, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ва Марказ фаолияти йўналишлари бўйича бошқа ишларни бажариш учун шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ажратиладиган маблағлар;

Марказ фаолияти йўналиши бўйича ишларни бажариш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа, шу жумладан хорижий ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида олинган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ҳамда Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказига тегишли бўлган ва Марказга ўтаётган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмаган ҳолда қайта рўйхатдан ўтказсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг уставини икки ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқлансин ва давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминлансин;

Марказ Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчасидаги 55-уйда бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин;

зарурат бўлганда, Марказнинг эгаллаб турилган майдонларидан фойдаланиш бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 22 декабрь,

1012-сон

Бино ва мол-мулкларни вақтинчалик сақлаш дирекцияси

Директор

Махмудов Расул Батирович

Манзил: 100000, Тошкент ш, Амир Темур шох кўчаси, 6

+998 (71) 259-21-07
direction@davaktiv.uz
davaktiv.uz
100000, Тошкент ш, Амир Темур шох кўчаси, 6
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech