Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Июль 2020

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан қўшимча ахборот

Оммавий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича навбатдаги савдо жараёнининг иккинчи босқичи якунланиб, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра:

  • “Жомбой дон маҳсулотлари” АЖнинг 57,4 фоиз акция пакети бўйича “Premium Globe Investment” МЧЖ 42,0 млрд. сўм сотиб олиш тўловларини 36 ой муддатда тўлаш, камида беш йил давомида активнинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш ва мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш шарти билан савдо ғолиби деб топилди.

Бундан ташқари, савдолар натижаларига кўра, қуйидаги активлар бўйича ғолиб аниқланмаган:

  • “Хоразмдонмахсулотлари” АЖнинг 92,2 фоиз акция пакети Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори доирасида Хоразм вилояти ҳокимининг ҳамда қишлоқ хўжалиги вазирининг биргаликдаги тавсиясига асосан пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларига тўғридан-тўғри сотиб олиш учун таклиф этилади;
  • “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ “Нуробод дон” филиали фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан “E-auksion” электрон савдо платформасида танлов савдоларига чиқарилади.

 

19 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech