Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Апрель 2020

“УМК БEКОБОД ЧОРВА” МЧЖ директори лавозимига номзод танлаш бўйича эълон

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори талабларига асосан Тошкент вилояти, Бекобод туманидаги “УМК БEКОБОД ЧОРВА” МЧЖ директори лавозимига номзод тавсия этиш учун танлов эълон қилади. Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда чет эл давлатлари фуқоролари иштирок этиши мумкин.

Жамият директори лавозимига номзод танловига малакавий талаблар

I. Номзодларга қуйиладиган умумий талаблар:

  • иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ёхуд юридик мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
  • раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги раҳбарлик (директор, директор ўринбосари, бўлим бошлиғи, бош ветеринар) лавозимларида камида 1 (бир) йиллик иш стажига эга бўлиш;
  • чорвачилик соҳаси тажрибасига эга бўлган шахслар;
  • ишни ташкил қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш бўйича замонавий бозор кўникмаларини ва шаклларини тадбиқ этиш билимларига эга бўлиш;
  • иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланган судланганликка эга бўлмаган шахслар;
  • иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва/ёки бошқарув соҳасидаги жиноятлари учун судланганлиги тугалланмаганлиги мавжуд бўлмаслик;
  • юридик шахс банкрот деб эътироф этилган пайтда ва эътироф этилган пайтдан бошлаб икки йил ўтган бўлса, якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажармаган ёки коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирмаган шахслар;
  • юксак муомала маданиятига, интизомлилик, талабчанлик ва принципиалликка эга бўлиш.

II. Тил билиш:

Резидентлар учун:

ўзбек тили – эркин мулоқот, рус тили, инглиз ва/ёки немис тиллари – олқишланади.

Норезидентлар учун:

рус тили – эркин мулоқот, ўзбек, инглиз ва/ёки немис тили – олқишланади.

III. Компьютер билимдонлиги:

MS Office (Word, Excel) – ишончли фойдаланиш.

Хизмат мажбуриятлари:

  • Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, унинг самарали ва барқарор – доимий ва даромадли ишлашини таъминлаш;
  • Жамият бизнес-режаларининг ва ривожланиш дастурларининг ишлаб чиқилишини ташкил қилиш ҳамда уларнинг сўзсиз бажарилишини назорат қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;
  • Жамиятнинг молиявий-хўжалик ҳолатини яхшилаш, шартномавий мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш;
  • Жамиятда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилиш;
  • Ишчиларнинг меҳнат шароитининг хавфсизлигини ва ижтимоий ҳимояланиш кафолатларини таъминлаш;
  • Солиқлар ва давлат бюджетига бошқа тўловлар, давлат мақсадли фондлари, иш ҳақи ва дивидендлар бўйича тўловларни ўз вақтида бажариш ҳамда бизнес-режанинг асосий параметрлари бажариш;
  • Амалдаги қонунчилик ҳамда жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш.

Ишнинг асосий шартлари:

  1. Иш тартиби: 5/2, соат 9:00 дан 18:00 гача. Доимий.
  2. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси бўйича расмийлаштирилади.
  3. Иш ҳақи: Штатлар жадвалига мувофиқ, жамият Низоми ва бозор механизмлари (шу жумладан КПЭ натижалари) асосида тўланадиган мукофот пуллари ҳисобга олинган ҳолда.

Танловнинг асосий шарти:

Номзодлар томонидан бир хил миқдордаги балл олинганда – устунлик хорижий менежерга берилади.

Танловга ҳужжат топшириш тартибида:

Талабгорлар танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатиларни тақдим қилиш зарур:

  • Ўз қўли билан ёзилган ариза;
  • Автобиография (батафсил кўрсатилсин)
  • Тавсифнома (вилоят ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги)
  • Касбий маълумотни, иш стажи ва малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар, сертификатлар;
  • Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  • Алоқа учун маълумотлар;
  • Фотосурат 3х4 – 4 дона.

Танлов ўтказиш муддати — танловга ҳужжатларини қабул қилиш муддати тугагандан сўнг 5 иш куни давомида ўтказилади.

Танлов таклифлари ва ҳужжатлар ёпиқ конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова қилинган ҳолда тақдим қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш манзили Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси 45-уй, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси биноси.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддатининг тугаши: 2024 йил 29 апрель, соат 18-00.

Белгиланган муддатлардан кейин юборилган таклифлар танловда иштирок этмайди.

Қўшимча маълумот учун қуйидагига мурожаат этишингиз мумкин: Л. Абдулахатова, +99870-202-03-81

89 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech