Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Октябрь 2022

Вазирлар Маҳкамасининг давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш тўғрисидаги қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги “2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 619-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш ва уларни ислоҳ қилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида, қуйидагилар кўзда тутилган:

  • стратегик соҳаларга оид айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи (олтин акция) бекор қилиниши муносабати билан қонунчиликни мувофиқлаштириш;
  • давлат унитар корхоналарида бошқарув органи сифатида кузатув кенгашини ташкил этиш, унинг ваколатлари ҳамда жавобгарлигини белгилаш;
  • корхоналарда ички аудит хизмати ходимларини танлов асосида сайлаш, уларнинг масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш;
  • корхоналар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминлаш мақсадида уларни ривожлантириш стратегияси, уни амалга ошириш чора-тадбирлари ва ижроси тўғрисидаги ҳамда тижорат ва нотижорат мақсадларни амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш каби нормалар қонунчиликка киритилмоқда.

Ушбу ҳужжат давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш ва давлат номидан акциядор (иштирокчи, мулкдор) вазифасини бажарувчи ташкилотларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилади.

1908 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech