719 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 134,3 млрд сўм бўлган 1 160 та лот 227,7 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 20 та
- бошланғич нархи 13,2 млрд сўм
- сотилган нархи 16,4 млрд сўм
Тошкент вилояти, Чиноз туманида жойлашган бошланғич нархи 844,2 млн сўм бўлган “Чиноз замин нон” МЧЖдаги 100 фоиз давлат улуши 2,7 млрд сўмга сотилди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 17 та
- бошланғич нархи 221 млн сўм
- сотилган нархи 584 млн сўм
Тошкент шаҳри, Миробод туманида жойлашкан бошланғич йиллик ижара ставкаси 20,4 млн сўм бўлган Тошкент халқаро вестминстер унверситети балансидаги бино қисми 338,5 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 118 та
- бошланғич нархи 17,2 млрд сўм
- сотилган нархи 49,6 млрд сўм
- ер майдони 31,2 га
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан бошланғич нархи 6 млрд сўм бўлган савдо ва кўнгил очар мажмуалари ҳамда ўрта қаватли турар жой бинолари қуриш учун 3 сотих ер участкаси 21,8 млрд сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 812 та
- бошланғич нархи 2,1 млрд сўм
- сотилган нархи 3,4 млрд сўм
- ер майдони 1 292,6 га
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:
- сони 88 та
- бошланғич нархи 93,4 млрд сўм
- сотилган нархи 141 млрд сўм
Фарғона вилояти Қувасой шаҳридан бошланғич нархи 77,9 млрд сўм бўлган бино-иншоот (цемент заводи) 121,6 млрд сўмга сотилди.
Ўтказилган савдоларда 2 370 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 11,6 трлн сўм бўлган 142 008 та лот савдога қўйилган.