Давлат активларини бошқариш агентлиги тизими ёшлари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази билан яқиндан танишди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги тизими 54 нафар ёш ходимлари жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкентдаги “Ислом цивилизацияси марказига” амалий саёҳатни амалга оширишди.

Саёҳатда қурилиши қарийб саккиз йил давомида барпо этилган марказнинг 2000 та экспонатга эга музейнинг кутубхона, нодир қўлёзмалар фонди билан яқиндан т анишиб ўтишди.

Шу билан бирга Ўзбекистоннинг исломгача бўлган ва ислом даври маданий меросини замонавий рақамли технологиялар ҳамда илмий тадқиқотлар билан уйғунлаштирилган ноёб экспонатлар ислом цивилизацияси, Ўзбекистон ҳудудида асрлар давомида илм-фан, таълим, тарбия, маданият ва маърифат орқали қандай ривожланганини яққол намоён этганлиги табиий акс эттирилган.

Ташриф давомида нафақат бебаҳо артефактлар, балки, интерактив ўқув лабораториялари, виртуал кўргазмалар, “вақт капсулалари”, “вақт деворлари”, ҳамда дунё бўйлаб барча учун очиқ бўлган кўп тилли рақамли манбалари тўғрисида маълумотларга эга бўлишди.





