Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Август 2024

31 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

487 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 40,2 млрд сўм бўлган 208 та лот 83,4 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 7 та
  • бошланғич нархи 30 млрд сўм
  • сотилган нархи 47,3 млрд сўм

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган бошланғич нархи 23,4 млрд сўм бўлган “5-сон стоматологик поликлиника” МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши 38,7 млрд сўмга сотилди.

Ер участкалари:

  • сони 156 та
  • бошланғич нархи 9,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 34,3 млрд сўм
  • ер майдони 21,2 га

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бошланғич нархи 3 млрд сўм бўлган туристик рекреацион зоналар ер участкаси дам олиш маскани қуриш учун 3,5 гектар ер участкаси 11,8 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 25 та
  • бошланғич нарх 697 млн сўм
  • сотилган нарх 1,2 млрд сўм
  • ер майдони 210 га

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 13 та
  • бошланғич нархи 5 млн сўм
  • сотилган нархи 94 млн сўм

Тошкент вилояти Тошкент туманидан бошланғич нархи 1,2 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 64,9 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 538 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 13,8 трлн сўм бўлган 146 972 та лот савдога қўйилган.

3081 Чоп этиш