Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Май 2020

“Шарғункўмир” AЖ ва “Бойсункўмир” МЧЖ давлат улушларининг оммавий савдосини ташкил этиш учун профессионал консалтинг компаниясини жалб этиш тўғрисида эълон

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ “Шарғункўмир” АЖ (99,9%) ва “Бойсункўмир” МЧЖ (100,0 %) (кейинги ўринларда–Активлар) халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқарилиши белгиланган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Буюртмачи) мазкур активларни халқаро бозорда оммавий савдоларини ташкиллаштириш учун соҳавий ёндашувга мувофиқ халқаро тажрибага эга бўлган профессионал консалтинг компаниясини (кейинги ўринларда – Консультант) жалб этиши бўйича эълон қилади.

Барча қизиқиш билдирган талабгорлардан қуйидаги Таклиф тақдим этиш учун сўровномага (RfP) асосан тижорат таклифларини 2024 йил 17 июнь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар тақдим этишларини сўраймиз.

Агар, биргаликда қўшма тижорат таклифи тақдим этилса, жалб қилинган шерик — консультантнинг ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган асосий консультант кўрсатилиши лозим.

Барча манфаатдор томонлар қуйидаги ахборот каналлари орқали тижорат таклифларини тақдим этишлари сўралади:

Талъат Юлдашевич Самандаров — Давлат активларини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва хусусийлаштириш департаменти бошлиғининг ўринбосари;

Телефон: +998-71-259-20-67;

E-mail: tender@davaktiv.uz

Консультантларнинг вакиллари билан Битим бўйича ишлар яқин ҳамкорликда, зарур ҳолларда эса, Активда қўшимча лойиҳа гуруҳини тузиш орқали амалга оширилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Дисклеймер

Мазкур сўровнома тижорат таклифини тақдим этиш мажбурияти ҳисобланмайди ва Буюртмачига таклифни қабул қилиш ёки шартнома тузиш мажбуриятини юкламайди. Шунга кўра, таклифлар учун ушбу сўровномани эълон қилиш ва/ёки у билан боғлиқ аризаларни олиш, бир ёки бир нечта иштирокчилар билан музокаралар ва муҳокамалар ўтказиш орқали шартнома тузишни назарда тутмайди.

Ушбу ҳужжатда келтирилган материаллар ва маълумотлар лойиҳанинг фақат энг муҳим томонларининг дастлабки хулосаси ва Консультантдан хусусийлаштириш бўйича кутилиши мумкин бўлган ишлар ҳажми тўғрисида умумий маълумот сифатида хизмат қилишига мўлжалланган.

Танлов иштирокчилари танлов жараёни билан боғлиқ ҳолда Буюуртмачи учун дастлабки тақдимотлар ва таклифларни тайёрлашнинг ягона чекланган мақсадидан ташқари, ҳеч нарсага таяна олмайдилар ва ишонмасликлари шарт.

“Шарғункўмир” АЖ ва “Бойсункўмир” МЧЖни хусусийлаштириш бўйича консультант жалб қилиш юзасидан таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)

Кириш

Хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “Шарғункўмир” АЖ (99,9%) ва “Бойсункўмир” МЧЖ (100,0 %) даги давлат улушлари (кейинги ўринларда – Битим) халқаро бозорда савдога чиқарилиши белгиланган.

Халқаро савдо жараёнлари Активнинг тармоқ ва индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари доирасида энг мақбул хорижий тажриба асосида ташкил этилиши лозим. Буюртмачи тўғри қарор қабул қилиши учун Активни мустақил баҳолаш ишларини амалга оширади.

Ушбу Таклиф тақдим этиш учун сўровнома (кейинги ўринларда ­- Сўровнома) Консультантга қўйиладиган талабларни ва унинг баҳоланиши керак бўлган таклифининг тузилишини, шунингдек, ушбу Сўровноманинг иловасида Битимни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур иш ҳажмини тавсифлайди. Консультантлар консорциумга киришлари ёки хизматларнинг тўлиқ спектрини тақдим этиш бўйича қўшма таклифлар киритишлари мумкин.

Активлар тўғрисида қисқача маълумот

  1. “Шарғункўмир” АЖ

Устав фонди7,0 млрд. сўм

Веб-саҳифаси: www.sharguncoal.uz

Компаниянинг бош офиси: Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун, Икромова кўчаси, 50 уй

  1. “Бойсункўмир” МЧЖ

Устав фонди2,7 млрд. сўм

Веб-саҳифаси: www.sharguncoal.uz

Компаниянинг бош офиси: Сурхондарё вилояти, Бойсун ТУДА қишлоғи

Консультантлардан кутилаётган таклифлар тузилмаси ва уларга қўйиладиган талаблар

Консультантнинг (индивидуал аризачи ёки Консорциум) таклифи рус/инглиз тилида тайёрланиши ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

а) Активни халқаро хусусийлаштириш жараёнини ташкиллаштириш бўйича консультантнинг келгусидаги ҳаракатлар кетма-кетлигини ва иш кўламини ўз ичига олган режаси. Консультантнинг тавсиялари ва таклифларига қисқа вақт ичида тегишли жавоб берилган тақдирда, хусусийлаштириш жараёнининг давомийлиги бўйича хулосаси (10 баллгача);

б) Тижорат таклифи икки қисмдан иборат (50 баллгача):

  • Хизмат ҳақининг қатъий қисми ягона рақам шаклида (ҚҚС ва бошқа харажатлар билан бирга) бўлиши ва консультантнинг субъектив тахминларидан ҳоли бўлиши лозим;
  • Таклиф этилган ҳақ миқдори ишлаб чиқилган савдо стратегиясига боғлиқ ва Буюртмачи таклифнинг муваффақияти учун (“success fee”) мутаносиб ҳақ тўлашни таъминлайдиган таклифларга устунлик беради;

Агар хизмат ҳақи нархлар оралиғида берилган бўлса, унда таклифни баҳолаш учун унинг юқори чегараси қабул қилинади. Қўшимча жорий харажатлар (хизмат сафари, таржима ва бошқалар учун) белгиланган қатъий қисмига киритилиши керак;

в) Шу тоифадаги активлар доирасида тузилган битимлар юзасидан консультантларнинг иш тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, 2017 йил 1 январь кунидан бошлаб ҳозирги даврга қадар МДҲ минтақасидаги мандатлар тўғрисида маълумот (20 баллгача);

г) Лойиҳани амалга оширишдан келиб чиқиб, Битимни амалга ошириш юзасидан ишларни ташкил этиш бўйича таклиф. Таклиф этилган Битимга жалб қилинган жамоа ҳақида маълумот, шахсларнинг (жисмоний ва юридик) исмлари ва улар ҳақидаги маълумотлар: иш тажрибаси, фаолият муддати, битимлар тузиш бўйича умумий тажриба ва уларни амалга ошириш бўйича малакаси (20 баллгача);

д) Қўйилган вазифаларни бажариш учун етарли салоҳият ва ваколатга эгалиги, шунингдек, инсон, вақт ва моддий ресурсларнинг мавжудлиги тўғрисида ёзма ариза;

е) Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ҳақида маълумот. Маслаҳатчи ушбу савдога жалб қилинган тақдирда зиддиятлар олиб келиши мумкин бўлган ҳолларда потенциал битим бўйича салоҳиятга эга эканлигини кўрсатиш.

Хусусийлаштириш бўйича консультантдан кутилаётган ишлар ҳажми 

I. Кўмир қазиб олиш ва сотиш бозорини таҳлил қилиш:

  • Ўзбекистонда ва минтақада соҳани ривожлантиришдаги шароитларни ва бозор таҳлили, соҳа корхоналарини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар;
  • бошқа (жумладан, қўшни) давлатларда мазкур соҳада амалга оширилган хусусийлаштириш тажрибаси таҳлили, ушбу турдаги активнинг хусусийлаштиришдаги муваффақиятсизликларининг асосий сабаблари, келгусида соҳани ривожлантириш ва муваффақиятли хусусийлаштиришни таъминловчи омиллар;

II. Активни сотишдан олдин тайёрлаш бўйича маслаҳатлар:

  • Активнинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, энг илғор амалиётлар ва ўхшаш (аналог) активларнинг таҳлили асосида тузилма ва бошқарувни такомиллаштириш бўйича таклифлар;
  • Активнинг ҳар томонлама (солиқ, ҳуқуқий, молиявий ва экологик) чуқур таҳлилини ўтказиш (due diligence);
  • оптимал маркетинг стратегияси бўйича тавсиялар, маркетинг материалларини тайёрлаш (тизер, инфо-меморандум, жараён ҳолати бўйича хат ва бошқалар) ва инвесторлар ўртасида ахборот материалларини тарқатиш;
  • маркетинг материалларини тайёрлаш, шу жумладан инвестиция видеолари, тарқатма материаллар ва бошқалар;
  • жамоатчилик билан алоқа ўрнатиш бўйича тавсиялар тақдимоти, уларнинг саволларига жавоблар;
  • баҳолаш услубини тўғри танлаш ва уларнинг инвесторлар учун долзарблигини белгилаш, нарх диапазони бўйича тавсияларни тақдим этиш;
  • инвестор нуқтаи назаридан баҳолашга таъсир этувчи асосий омиллар, асосий кўрсаткичлар ва таҳминларни аниқлаш;
  • лойиҳа доирасида бошқа малакали консультантларни жалб этиш (зарур бўлган ҳолларда) ва уларнинг ишини мувофиқлаштириш.

III. Битим жараёнига ҳамроҳлик қилиш:

  • Активни хусусийлаштиришга қаратилган барча чораларни кўриш, виртуал маълумотлар хонаси (VDR)ни ташкил этиш;
  • салоҳиятли талабгорлар билан алоқаларни мувофиқлаштириш, шу жумладан, уларнинг саволларига жавоблар бериш;
  • барча зарур ҳужжатларни, жумладан, олди-сотди шартнома лойиҳасини (ўзбек тилига таржимаси билан, керак бўлса рус ва инглиз тилларида ҳам) тайёрлаш билан бирга сотиш жараёнида ҳамроҳлик қилиш;
  • Битимни эълон қилиш ва ёпишни ташкиллаштириш.

(1) Агар ариза консорциум томонидан тақдим этилган тақдирда, консорциум бўйича келишувни тақдим этиш, шунингдек, мувофиқлаштирувчи асосий маслаҳатчи (одатда консорциум раҳбари деб аталди) кўрсатиш лозим. Ушбу ҳолатда хизматларнинг умумий қиймати кўрсатилиши керак.

(2) Агар консультантларнинг таклифлари Консультантлардан кутилаётган таклифлар тузилмаси ва уларга қўйиладиган талабларнинг "а","в" ва "г" бандларида кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб 30 баллдан кам баҳоланса, "б" бандида назарда тутилган баҳолаш балли қўлланилмайди.

(3) Агар бошқа иштирокчилар ёки Жамият улушини сотиб олиш бўйича ўзларининг имтиёзли ҳуқуқидан фойдаланса, консультант хизматлари учун тўлов фақат ушбу битимни ҳуқуқий таъминлаш учун қўшимча шартнома имзолаш орқали амалга оширилади.

117 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech