Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Апрель 2024

"Жамиятни ижтимоий-иқтисодий трансформациялаш шароитида бозор ва мулкий муносабатларни ривожлантириш" халқаро илмий-амалий конференциясида қатнашиш учун аризалар қабул қилинади

2024 йил 3 май куни Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш марказида "Жамиятни ижтимоий-иқтисодий трансформациялаш шароитида бозор ва мулкий муносабатларни ривожлантириш" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилмоқда. Мазкур конференция Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тадқиқотлар маркази ташкил этилганлигининг 30 йиллигига бағишланган.

Конференция бошланиши вақти: соат 10:00 (Тошкент вақти билан).

Конференция тили: ўзбек, рус ва инглиз

Конференциянинг асосий йўналишлари:

  1. Давлат мулкини хусусийлаштириш – мулкий муносабатларни ўзгартириш, хусусий мулкни ривожлантириш ва иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш асоси.
  2. Давлат мулкини самарали бошқариш ва давлат активларини трансформациялаш институтлари ва механизмларини ривожлантириш.
  3. Хўжалик жамиятларида, шу жумладан давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий халқаро стандартлари ва илғор амалиётини жорий этиш.
  4. Иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш методологияси ва механизмларини, тўловга қобилиятсизлик ва банкротлик тартиб-таомилларини такомиллаштириш.
  5. Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизмлари орқали капитал бозорини, унинг инфратузилмасини ривожлантириш ва инвесторларни жалб қилиш.
  6. Кўчмас мулк бозорини ривожлантириш, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ҳамда фаолият кўрсатишини такомиллаштириш масалалари.

Мазкур конференцияда иштирок этиш учун 2024 йил 3 май санасига қадар конференция йўналишлари бўйича мақола/тезисни (илова қилинган шаклдаги ариза билан биргаликда) ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тақдим этиш лозим.

Мақола/тезислар электрон шаклда қуйидаги электрон почта манзили бўйича: research@davaktiv.uz ёки қуйидаги Telegram аккаунт орқали: @Mirakhmad1 (Мирахмад Жалилов) қабул қилинади.

Конференция ишида маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари, докторантлари, мустақил тадқиқотчилари ва талабалари, илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари, шунингдек давлат органлари, корхоналар ҳамда нодавлат ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ва мутахассислари иштирок этишлари мумкин. Конференцияда онлайн режимида иштирок этишни хоҳловчи шахсларга олдиндан уланиш этиш учун ҳавола юборилади.

Конференция материаллари тўпламини нашр этиш ва ташкилий ишларни амалга ошириш учун Ўзбекистонлик иштирокчилар ҳар бир саҳифа учун 30 000 сўм миқдорида ташкилий бадал тўлашлари лозим. Хорижий мамлакатлардан бўлган иштирокчилар учун конференцияда иштирок этиш бепул.

Конференция мақола/тезисларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:

  • мақола/тезис конференция илмий йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий-амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган ҳолда, имловий хатоларсиз тақдим этилиши лозим;
  • мақола/тезис матни 3-5 бетдан ошмаслиги лозим;
  • матн муҳаррири – MS Word;
  • варақ формати – А4 ўлчовли, китоб шакли, матннинг ҳар бир томонидан – 20 мм;
  • шрифт: гарнитура – Times New Roman, 14 кегль катталигида;
  • хатбоши – 1,0 см, қаторлар оралиғи – бир интервал, текислаш – матн кенглиги бўйича;
  • мақола/тезис номи унинг юқори қисмида БОШ ҲАРФЛАРДА ёзилади, қалин шрифтда, текислаш марказдан.
  • бир қатордан кейин ўнг томонда муаллиф маълумотлари кўрсатилади (Ф.И.Ш. (тўлиқ), иш жойи, илмий даражаси ва илмий унвони, электрон почта манзили ва мобил телефон рақами). Бир қатордан кейин мақола/тезиснинг асосий матни берилади.
  • жадвал ва графиклар MS Excel форматида; расм ва схемалар MS Word форматида; формулалар MS Equation муҳарририда;
  • барча жадвал, график, расм ва схемаларнинг манбаси ва изоҳи келтирилиши шарт;
  • адабиётлар рўйхати мақола/тезис охирида келтирилади. Фойдаланилган манба ва адабиётларга ҳаволалар мақола/тезис асосий матни ичида квадрат қавслар ичида келтирилиши (масалан, [1]) ҳамда матнда зикр қилиш тартибида жойлаштирилиши керак. Адабиётлар рўйхатининг расмийлаштирилиши ГОСТ 7.0.100-2018 га мувофиқ бўлиши керак.
  • мақола/тезис файли номланишида конференциянинг тегишли йўналиши рақами ва муаллиф фамилияси лотин ҳарфларда кўрсатилган бўлиши керак (масалан: 1-Saidov.doc).

Мақола/тезис матни таҳрир қилинган бўлиши ва расмийлаштиришнинг техник талабларига қатъий мос келиши керак. Ушбу талабларга жавоб бермайдиган ва кечикиб юборилган мақола/тезислар қабул қилинмайди. Муаллиф мақола/тезиснинг мазмуни, матнда фойдаланилган мисоллар, иқтибослар ва маълумотларнинг аниқлиги ва ишончлилиги учун жавобгардир.

Битта муаллифдан фақат битта якка тартибда мақола/тезис қабул қилинади, қолганлари (2 тадан кўп бўлмаган) ҳаммуаллифликда бўлиши мумкин. Халқаро илмий-амалий конференция якунлари бўйича конференция материаллари тўплами нашр этилади. Экспертлардан ижобий тавсиялар олган муаллифларнинг мақола/тезислари конференция материаллари тўпламида чоп этилади. Конференция материаллари тўплами конференция ўтказилгандан кейин муаллифларга электрон тарзда юборилади.

Ташкилий бадални ўтказиш учун банк карта рақами: 8600 1129 9647 7501 (Ashurov Zufar Abdulloyevich).

Конференция ташкилий қўмитаси манзили: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси 6-уй. Тел.: (99871) 259-21-06.

Муаллиф (муаллифлар) аризаси
"ЖАМИЯТНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА БОЗОР ВА МУЛКИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ"
халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этиш учун

Муаллиф фамилияси, исми ва шарифи (тўлиқ)

 

Шаҳар, мамлакат

 

Иш ёки ўқиш жойи (ташкилотнинг тўлиқ номи)

 

Лавозими

 

Илмий даража ва илмий унвон

 

E-mail

 

Телефон рақамлари

 

Иштирок этиш шакли (шахсан/сиртдан)

 

Мақола/тезис номи

 

Йўналиш рақами ва номи

 

Ташкилий бадал тўлови (тўлов тасдиғи илова қилиниши керак)

 

«Жамиятни ижтимоий-иқтисодий трансформациялаш шароитида бозор ва мулкий муносабатларни ривожлантириш» мавзусида халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этиш учун мақола/тезисни юбориб, мен ўз амқола/тезисимни конференция тўпламида бепул (муаллиф ҳақи тўланмасдан) нашр этишга розиман.

 

1132 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech