Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Май 2024

“Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг моҳияти ва аҳамияти вазирлик ва идоралар мутахассисларига етказилди

Ўзбекистон Республикаси "Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан унинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш мақсадида Давактив агентлиги томонида жорий йилнинг 1-2 май кунлари "Zoom" алоқа платформаси орқали 96 та вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бошқармалари, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармалари ходимлари иштирокида семинарлар ўтказилди.

Мазкур семинарларда давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини ташкил этиш, жумладан, хусусийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш, хусусийлаштиришга тайёрлаш, хусусийлаштириш усуллари, олди-сотди шартномаларни расмийлаштириш ва мулк ҳуқуқи тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида тушунтирилди.

Семинарларда Давактив агентлиги ходимлари томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

982 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech