Давактив агентлигининг жорий йил 18 июлдаги “Нефтгазмонтаж” МЧЖ устав капиталидаги 100% давлат улушини сотиш жараёни бошланганлиги тўғрисидаги эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.
Давактив агентлиги хусусийлаштириш бўйича консультант “Mosaic Financial” компаниясининг таклифига асосан, мазкур сотиш жараёнларида рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга “Нефтгазмонтаж” МЧЖдаги давлат улушини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатини 2024 йил 23 сентябрь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.
Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни қуйидаги электрон почта манзилига юбориш лозим: iskandar.bakhromov@mosaic-financial.com
Аввалги чоп этилган Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичи бошланганлиги тўғрисидаги эълоннинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.
Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.