418 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 67,1 млрд сўм бўлган 399 та лот 118,9 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони 18 та
- бошланғич нархи 16,6 млрд сўм
- сотилган нархи 29,6 млрд сўм
- Наманган вилояти Янги Наманган туманида жойлашган бошланғич нархи 10,6 млрд сўм бўлган Наманган вилоят тиббий диагностика маркази” МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши 16,9 млрд сўмга сотилди.
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 6 та
- бошланғич нархи 12,8 млрд сўм
- сотилган нархи 14,3 млрд сўм
- Фарғона вилояти Бешариқ туманида жойлашган бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган “ФАРҒОНА АГРОКИМЁҲИМОЯ" АЖ балансидаги "Яккатут" минерал ўғитлар сақлаш шохобчаси 1,4 млрд сўмга сотилди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 7 та
- бошланғич нархи 63 млн сўм
- сотилган нархи 71 млн сўм
- Самарқанд вилояти Самарқанд туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 15,6 млн сўм бўлган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали балансидаги бўш турган хона 17,2 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 172 та
- бошланғич нархи 17,2 млрд сўм
- сотилган нархи 50,3 млрд сўм
- ер майдони 22,2 га
- Андижон вилояти Андижон шаҳридан бошланғич нархи 1,2 млрд сўм бўлган кўп қаватли автотураргоҳ қуриш учун 1 гектар ер участкаси 11,5 млрд сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 6 та
- бошланғич нарх 75 млн сўм
- сотилган нарх 95 млн сўм
- ер майдони 28,6 га
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:
- сони 109 та
- бошланғич нархи 16,6 млрд сўм
- сотилган нархи 17,8 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 1 554 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,2 трлн сўм бўлган 144 293 та лот савдога қўйилган.