Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Август 2024

16 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

424 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 14,5 млрд сўм бўлган 319 та лот 19,6 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат иштирокидаги корхоналар активлари:

  • сони 5 та
  • бошланғич нархи 3,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 3,8 млрд сўм
  • Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган бошланғич нархи 1,8 млрд сўм бўлган «Асакабанк» АЖ балансидаги маиший хизмат кўрсатиш биноси 1,9 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулки ижараси:

  • сони 39 та
  • бошланғич нархи 770,8 млн сўм
  • сотилган нархи 1,2 млрд сўм
  • Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 14,3 млн сўм бўлган Чирчиқ давлат Педагогика университети балансидаги ўқув биноси ошхонаси 145,7 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 193 та
  • бошланғич нархи 4,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 7,3 млрд сўм
  • ер майдони 9,3 га
  • Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан бошланғич нархи 2,0 млрд сўм бўлган офис, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қуриш учун 6 сотих ер участкаси 3,0 млрд сўмга сотилди.
  • Самарқанд вилояти Ургут туманидан бошланғич нархи 372,2 млн сўм бўлган йирик универсал ва ихтисослаштирилган дўконлар, супермаркетлар, ресторанлар, деҳқон ва кийим кечак бозорлари қуриш учун 12 сотих ер участкаси 409,4 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 19 та
  • бошланғич нархи 3,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,6 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 891 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, нархи 13,8 трлн сўм бўлган 144 751 та лот савдога қўйилган.

2812 Чоп этиш