563 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 37,4 млрд сўм бўлган 488 та лот 59,5 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 62 та
- бошланғич нархи 1,2 млрд сўм
- сотилган нархи 1,9 млрд сўм
- Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 83,4 млн сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси балансидаги бино қисми 232 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 310 та
- бошланғич нархи 31,7 млрд сўм
- сотилган нархи 50,1 млрд сўм
- ер майдони 26,8 га
- Бухоро вилояти Бухоро туманидан бошланғич нархи 660,1 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 41 сотих ер участкаси 990,2 млн сўмга сотилди.
- Фарғона вилояти Фарғона шаҳридан бошланғич нархи 260,7 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 12 сотих ер участкаси 703,9 млн сўмга сотилди.
- Тошкент шаҳри Янги ҳаёт туманидан бошланғич нархи 3,9 млрд сўм бўлган қурилиш монтаж ташкилотлари, жамоат транспорти ташкилотлари ва бошқаларнинг ишлаб чиқариш базалари қуриш учун 35 сотих ер участкаси 14,4 млрд сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 33 та
- бошланғич нарх 323 млн сўм
- сотилган нарх 361 млн сўм
- ер майдони 274,3 га
Кўчма савдо жойлари:
- сони 30 та
- бошланғич нархи 22 млн сўм
- сотилган нархи 176 млн сўм
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:
- сони 17 та
- бошланғич нархи 3,5 млрд сўм
- сотилган нархи 4,9 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 1 398 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 13,3 трлн сўм бўлган 146 685 та лот савдога қўйилган.