Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Январь 2025

Латвия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Реинис Трокша билан учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 23 январь куни Давактив агентлигида Латвия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Рейнис Трокша ҳамда Латвиянинг “BAO” АЖ компанияси кузатув кенгаши раиси Жанис Вилгертс билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув бошида, Давактив агентлиги директори А. Ортиков томонидан Агентликнинг асосий фаолият йўналишлари ва вазифалари, мазкур йўналишни ислоҳ этиш бўйича қабул қилинган Қонунлар ва тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги ва “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунлари тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

 

Шунингдек, А. Ортиков ишлаб чиқилган фундаментал ҳужжатларнинг қабул қилиниши билан Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнларининг самарадорлиги сезиларли даражада ошганлиги, ўз ўрнида, ҳозирда янги хусусийлаштириш дастури ишлаб чиқилаётганлигига тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, Давактив агентлиги директори сўзининг давомида “E-auksion” электрон савдо платформаси фаолияти ва унинг қулайликлари тўғрисида меҳмонларга маълумот берди.

Латвия Республикасининг элчиси Рейнис Трокша юқорида бериб ўтилган маълумотлар учун ташаккур билдириб, хусусийлаштириш соҳаси бу ҳар бир давлат иқтисодиётининг муҳим қисми эканлигини ва хусусий секторнинг ривожида катта ўрин тутишини, Ўзбекистонда мазкур соҳага катта эътибор қаратилиб, ижобий натижалардан Европа давлатлари ҳам хабар топаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида, “BAO” компанияси кузатув кенгаши раиси Жанис Вилгертс ўз сўзида “E-auksion” электрон савдо платформасининг фаолиятини юқори эътироф этиб, ушбу платформа чиндан шаффоф ва технологик жиҳатдан юқори даражада рақамлаштирилганлигини таъкидлаб ўтди. Шу ўринда, мазкур электрон платформа орқали Навоий вилоятида жойлашган фойдали қазилмаларни амалга ошириш участкаси “BAO” компанияси томонидан ютиб олинганлигини маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

 

6915 Чоп этиш