Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон ҳамда 30 июлдаги ПФ-6273-сон Фармонларига мувофиқ, “Тошкент” ва “Нyatt Regency Tashkent” меҳмонхона мажмуаларини хусусийлаштириш бўйича Консультантни танлаб олиш юзасидан танлов эълон қилади.
Активларни хусусийлаштириш учун зарур бўладиган барча маслаҳатлар ва консултация хизматларни Консультант томонидан тақдим этилиши кутилмоқда. Шунга кўра барча қизиқиш билдирган талабгорлардан 2021 йил 29 октябрь куни соат 18-00 дан (Тошкент вақти билан) кечиктирмаган ҳолда Консультантга ва улар тақдим этадиган тижорат таклифларининг тузилишига қўйилган талабларга (хавола орқали) мувофиқ тақдим этишларини сўраймиз.
Консультантлар талаб этилган иш ҳажмини тўлиқ бажариш учун консорциумга бирикишлари ёки биргаликда қўшма таклифлар тақдим этишлари мумкин.
Агар Консорциум томонидан ариза тақдим этилса, Консорциум битимини тақдим этиш сўралади. Агар, биргаликда қўшма тижорат таклифи тақдим этилса, жалб қилинган шерик-Консультантнинг ҳам ишини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ва жавобгарликни зиммасига оладиган Асосий Консультант кўрсатилиши керак.
Қўшимча маълумотлар юзасидан қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилишингиз сўралади:
Шохрух Оҳунов, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Мувофиқлашган ҳаракатни таъминлаш департаменти бошлиғи;
Тел.: + 998-71-259-21-87; эл.почта: cooperation@davaktiv.uz;
Жамшид Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Давлат активларини хусусийлаштириш департаменти бошлиғи;
Тел.: + 998-71-259-22-98; эл.почта: privitization@davaktiv.uz.