Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Май 2020

«Миллий банклараро процессинг маркази» акциядорлик жамиятининг акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ – 381 сон қарорига асосан «Миллий банклараро процессинг маркази» МЧЖ акциядорлик жамиятига айлантирилиши муносабати билан, жамиятнинг акциялар чиқарилуви 2024 йил 21 май куни Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Жамият томонидан номинал қиймати 1000 сўм ва умумий қиймати 155,4 млрд. сўм бўлган 155 448 748 дона оддий акциялар чиқарилиб, 100 фоиз Давактив агентлигига жойлаштирилди.

Маълумот ўрнида, Тегишли хусусийлаштириш дастурига асосан «Миллий банклараро процессинг маркази» акциядорлик жамияти устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши оммавий савдолар орқали хусусийлаштирилиши белгиланган.

 

155 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech