Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Июль 2024

Наманган вилояти тадбиркорлари ва ишбилармонлари диққатига!

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йилнинг 20 июль (шанба) куни соат 10:00 да Наманган шаҳри, А.Навоий кўчаси, 72-уйда жойлашган Давактив агентлигининг ҳудудий бошқармаси биносида Наманган вилоятидаги хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер майдонлари тўғрисида тадбиркорлар ва инвесторлар учун "Roadshow" тақдимоти ўтказилади.

Тақдимотда фаол қатнашинг ва давлат активларини сотиб олиш учун қулай имкониятни қўлдан бой берманг!!!

 

6087 Чоп этиш