Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Июль 2024

"Uzinjiniring” respublika loyiha instituti” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш жараёни бошланди

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги) “Uzinjiniring” respublika loyiha instituti” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини (кейинги ўринларда – Актив/Жамият) хусусийлаштиришнинг музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усули асосида савдо жараёнлари бошланганлигини эълон қилади.

Аввал хабар мазкур хусусийлаштириш жараёнлари “Abrau Capital“ компанияси  (кейинги ўринларда – Консультант) томонидан Хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида олиб борилмоқда.

Актив тўғрисида қисқача маълумот:

“Uzinjiniring” respublika loyiha instituti” МЧЖнинг фаолияти:

  • лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, шу жумладан, ДТИА/ДТИҲ ҳамда ТИА/ТИҲни ишлаб чиқиш, хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаолди ҳужжатларни техник бошқариш ва Ўзбекистон Республикаси стандартлари соҳасидаги норматив ҳужжатларга мослаштириш;
  • иқтисодиётнинг базавий тармоқлари лойиҳаларини (лойиҳалаштиришга доир қисмда) техник жиҳатдан кузатиб бориш, лойиҳаларни тендер савдолари ташаббускорлари билан биргаликда олиб бориш ва уларга ҳамроҳлик қилиш;
  • иқтисодиётнинг базавий тармоқларини таркибий янгилаш концепциясини, тармоқ идоралари томонидан ишлаб чиқилган геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефткимё ва металлургия саноати объектларини модернизация ва техник реконструкция қилишни кўриб чиқиш ва келишувини амалга оширишдан иборат.

Сотиш жараёни тўғрисида:

Сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар (кейинги ўринларда – Иштирокчилар) учун очиқ бўлган музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш усули асосида ташкил этилади.

Савдо жараёни икки босқичда амалга оширилади, жумладан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) ҳамда Мажбуриятга эга бўлан таклиф (BO) тақдим этиш босқичлари, якуний босқичда талабгорлар томонидан таклиф этиладиган қатъий нарх таклифининг камида 1 фоизини кафолатли тўлов сифатида амалга оширилиши белгиланади.

 

Сотув жараёнининг жорий босқичини амалга ошириш тўғрисида:

Иштирокчилардан қуйидаги маълумотлар билан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризаларини (Express of interest) тақдим этишлари сўралади:

  1. Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР, фаолият тури);
  2. Иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар;
  3. Охирги 3 йилги фаолияти бўйича молиявий ҳисоботи.

Талабгорлар қизиқиш билдириши тўғрисидаги аризаларини хоҳишларига кўра ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тайёрлаб 2024 йил 22 август соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар almo@abraucapital.com электрон почта манзилига юборишлари лозим.

Ушбу савдо босқичи доирасида, Консультант томонидан потенциал инвесторларни жалб қилиш мақсадида инвестиция тизерларини тарқатиш ишлари амалга оширилади. 

Қабул қилинган аризалар қуйидаги мезонлар бўйича сараланади:

  • Активни сотиб олиши учун молиявий ресурсларининг етарлилиги;
  • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини тақиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг акциядорлари/иштирокчиларининг ҳеч бири давлат компанияси ёки устав капиталида давлат улуши бўлган компания бўлмаслиги керак;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаган бўлиши лозим. Шу билан бирга, ариза топширилган санада талабгорлар санкцияланган шахс/(лар) ёки юқорида айтиб ўтилган санкция органлари томонидан ҳар қандай иш ёки тергов объекти/(лар) бўлмаслиги керак. Шунингдек, талабгорлар (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири юқорида айтиб ўтилган муассасалар ва давлатларнинг санкциялар режимига зид бўлган ҳар қандай фаолиятга (тўғридан-тўғри ёки бирон бир шўба корхонаси орқали) жалб этилмаган бўлишлари лозим ва Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири), шунингдек унинг тегишли шахсларидан бирортасининг асосий молиялаштирувчи томонлари ёки кредиторлари санкциядаги шахслар ёки санкциядаги шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан эгалик ва назорат қилинадиган банклар ёки молия институтлари бўлмаслиги лозим.

Аризаларни қабул қилиш тугаллангандан сўнг, Консультант томонидан иштирокчиларга тегишли хат (Process Letter) орқали кейинги жараённи ташкил этиш тўғрисида индивидуал равишда хабардор қилинади.

Ушбу лойиҳа доирасида қўшимча маълумотлар учун қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилинг:

  • Олимжон Алимов, “Abrau Capital” компанияси директори: almo@abraucapital.com, tel. +998(97) 783-75-27;
  • Талат Самандаров, Давактив агентлиги Бошқарма бошлиғи: tender@davaktiv.uz, tel. +998(71) 259-20-67.

Давлат активини келгусидаги фаолиятига қўйиладиган шартлар:

Давлат активи харидори Жамиятнинг асосий фаолият турини 5 (беш) йилдан кам бўлмаган муддатга сақлаб қолиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Ўз навбатида, Мажбуриятга эга бўлган таклиф (BO) босқичига ўтган талабгорлар билан мажбуриятга эга бўлан таклифларни тақдим этишларидан аввал, Активни сотиб олиш ва унинг келгусидаги фаолияти бўйича асосий шартлар акс эттирилган Келишув имзоланади.

Сотиш жараёнининг келгуси босқичлари тўғрисида:

Мажбуриятга эга бўлган таклиф (BO) таклифларни қабул қилиш босқичига ўтган талабгорлар билан Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланади ҳамда Консультант томонидан тайёрланган Актив фаолияти тўғрисида маълумот ва таҳлилий маълумотлар (Due-diligence) билан танишиш учун виртуал маълумотлар хонасига (VDR) кириш, Активга ташриф буюрган ҳолда унинг бошқарув органига ҳамда Консультантга саволлар бериш имконияти яратилади.

Давактив агентлиги хусусийлаштириш жараёнларининг ҳар бир босқичи тўғрисида жамоатчиликни қўшимча тарзда хабардор қилиб борилишини таъминлайди. 

782 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech