Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Июль 2024

11 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

498 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 27,4 млрд сўм бўлган 270 та лот 38,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 13 та
  • бошланғич нархи 5,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,8 млрд сўм

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 2,1 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги бўш турган бино 2,2 млрд сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 3 та
  • бошланғич нархи 1,7 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,8 млрд сўм

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган бошланғич нархи 205,4 млн сўм бўлган “ЎЗБEКТEЛEКОМ" АЖ балансидаги собиқ «Товоқсой» ҚАТС биноси 225,9 млн сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 5 та
  • бошланғич нархи 189 млн сўм
  • сотилган нархи 1,9 млрд сўм

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 43,6 млн сўм бўлган Адлия вазирлиги балансидаги бино қисми 161,4 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 70 та
  • бошланғич нархи 4,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 9,1 млрд сўм
  • ер майдони 8,3 га

Тошкент вилояти Зангиота туманидан бошланғич нархи 31,6 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 1,4 сотих ер участкаси 552,5 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 34 та
  • бошланғич нарх 1 млрд сўм
  • сотилган нарх 2,6 млрд сўм
  • ер майдони 38,7 га

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 103 та
  • бошланғич нархи 13,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 14,6 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 082 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,8 трлн сўм бўлган 146 636 та лот савдога қўйилган.

354 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech