Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Сентябрь 2024

11 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

331 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 131,3 млрд сўм бўлган 505 та лот 184,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 1 та
  • бошланғич нархи 38 млрд сўм
  • сотилган нархи 39,9 млрд сўм

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 38 млрд сўм бўлган “Чирчиқ метал тузилмалар заводи” балансидаги бино-иншоотлар 39,9 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулки ижараси:

  • сони 103 та
  • бошланғич нархи 1,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,5 млрд сўм

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 20,2 млн сўм бўлган Бухоро давлат университети балансидаги бинонинг бўш турган қисми 246,4 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 317 та
  • бошланғич нархи 86,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 136,2 млрд сўм
  • ер майдони 27,3 га

Тошкент шаҳар Янги Тошкент ҳудудидан бошланғич нархи 22,4 млрд сўм бўлган турар ва нотурар объектлар қуриш учун 4,48 гектар ер участкаси 49,3 млрд сўмга сотилди.

Тошкент шаҳар Янги Тошкент ҳудудидан бошланғич нархи 22,1 млрд сўм бўлган турар ва нотурар объектлар қуриш учун 4,42 гектар ер участкаси 41 млрд сўмга сотилди.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидан бошланғич нархи 23,3 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун 44 сотих ер участкаси 25,6 млрд сўмга сотилди.

Фарғона вилояти Ёзёвон туманидан бошланғич нархи 1,4 млрд сўм бўлган мастер-режа асосида савдога чиқарилган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда автоммобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари қуриш учун 3 гектар ер участкаси 1,5 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 48 та
  • бошланғич нарх 1,8 млрд сўм
  • сотилган нарх 1,9 млрд сўм
  • ер майдони 288,1 га

Ўтказилган савдоларда 1 157 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 15,7 трлн сўм бўлган 144 421 та лот савдога қўйилган.

3854 Чоп этиш