Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Сентябрь 2024

12 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

484 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 48,1 млрд сўм бўлган 338 та лот 72,6 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулки ижараси:

  • сони 8 та
  • бошланғич нархи 48,9 млн сўм
  • сотилган нархи 53,8 млн сўм

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 13,9 млн сўм бўлган Фарғона вилояти Адлия бошқармаси балансидаги бинонинг бир қисми 15,3 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 269 та
  • бошланғич нархи 42,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 65,5 млрд сўм
  • ер майдони 8,2 га

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан бошланғич нархи 6 млрд сўм бўлган савдо ва кўнгил очар мажмуалари ҳамда ўрта қаватли турар жой бинолари қуриш учун 30 сотих ер участкаси 17,6 млрд сўмга сотилди.

Тошкент шаҳри Миробод туманидан бошланғич нархи 6 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун 12 сотих ер участкаси 10,2 млрд сўмга сотилди.

Бухоро вилояти Ромитан туманидан бошланғич нархи 80,3 млн сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 7 сотих ер участкаси 305,1 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 16 та
  • бошланғич нарх 503 млн сўм
  • сотилган нарх 565 млн сўм
  • ер майдони 82,5 га

Суд ва бошқа ижро ҳужжатлари бўйича мулклар:

  • сони 28 та
  • бошланғич нархи 3,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 4,4 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 001 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 15,7 трлн сўм бўлган 145 042 та лот савдога қўйилган.

3903 Чоп этиш