Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Июль 2024

16 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

501 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 41,1 млрд сўм бўлган 390 та лот 52,9 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 102 та
  • бошланғич нархи 1,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,5 млрд сўм

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 107,7 млн сўм бўлган Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси балансидаги «Ёшлик» истироҳат боғининг техник майдони 247,7 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 74 та
  • бошланғич нархи 31,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 40,7 млрд сўм
  • ер майдони 12,1 га

Бухоро вилояти Бухоро туманидан бошланғич нархи 340,1 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 21 сотих ер участкаси 1,5 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 144 та
  • бошланғич нарх 1,9 млрд сўм
  • сотилган нарх 2,4 млрд сўм
  • ер майдони 668,6 га

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 19 та
  • бошланғич нархи 27 млн сўм 
  • сотилган нархи 91 млн сўм

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидан бошланғич нархи 19,6 млн сўм бўлган кўчма савдо жойи 82,2 млн сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 12 та
  • бошланғич нархи 1,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,9 млрд сўм

Фарғона вилояти Риштон туманидан бошланғич нархи 625 млн сўм бўлган ошхона, нон ишлаб чиқариш корхонаси ва савдо дўкони 975 млн сўмга сотилди.

Ўтказилган савдоларда 869 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,9 трлн сўм бўлган 145 480 та лот савдога қўйилган.

45 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech