Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Сентябрь 2024

16 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

796 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 71,6 млрд сўм бўлган 929 та лот 100,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 12 та
  • бошланғич нархи 8,03 млрд сўм
  • сотилган нархи 8,5 млрд сўм

Андижон вилояти Хўжаобод туманида жойлашган бошланғич нархи 4,7 млрд сўм бўлган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси балансидаги қуртхона бино-иншоотлари 4,9 млрд сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 17 та
  • бошланғич нархи 14,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 15,3 млрд сўм

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 9,9 млрд сўм бўлган "Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ балансидаги автошохбекат биноси 10,5 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулки ижараси:

  • сони 19 та
  • бошланғич нархи 161,6 млн сўм
  • сотилган нархи 184,4 млн сўм

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 63,9 млн сўм бўлган Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти академик лицейи балансидаги бино қисми 76,7 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 370 та
  • бошланғич нархи 28,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 50,7 млрд сўм
  • ер майдони 21,3 га

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан бошланғич нархи 18,3 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун 0,75 гектар ер участкаси 39,5 млрд сўмга сотилди.

Андижон вилояти Асака туманидан бошланғич нархи 163,9 млн сўм бўлган халқаро йўллар бўйида хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун 10 сотих ер участкаси 311,4 млн сўмга сотилди.

Тошкент шаҳри Сергели туманидан бошланғич нархи 740,9 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 2,8 сотих ер участкаси 963,2 млн сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 321 та
  • бошланғич нарх 1,8 млрд сўм
  • сотилган нарх 2,2 млрд сўм
  • ер майдони 450,8 га

Суд ва бошқа ижро ҳужжатлари бўйича мулклар:

  • сони 83 та
  • бошланғич нархи 14,5 млрд сўм
  • сотилган нархи 18,5 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 254 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 14,3 трлн сўм бўлган 141 733 та лот савдога қўйилган.

3094 Чоп этиш