Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Июль 2024

29 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

647 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 72,8 млрд сўм бўлган 1 168 та лот 106,5 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 15 та
  • бошланғич нархи 5,4 млрд сўм
  • сотилган нархи 8,4 млрд сўм

Андижон вилояти Асака туманида жойлашган бошланғич нархи 818,6 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги автогараж бино-иншоотлари 1,1 млрд сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 2 та
  • бошланғич нархи 867 млн сўм
  • сотилган нархи 1,2 млрд сўм

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 509,5 млн сўм бўлган АТ “Халқ банки" балансидаги умумий овқатланиш биноси 662,3 млн сўмга сотилди.

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 7 та
  • бошланғич нархи 137 млн сўм
  • сотилган нархи 4,9 млрд сўм

Навоий вилояти Навоий шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 79,7 млн сўм бўлган Навоий шаҳар адлия бўлими балансидаги бинонинг бўш турган хоналари 87,7 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 195 та
  • бошланғич нархи 44,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 50,5 млрд сўм
  • ер майдони 38,9 га

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан бошланғич нархи 38 млрд сўм бўлган савдо ва кўнгил очар мажмуалари ҳамда турар жой бинолари қуриш учун 1,37 гектар ер участкаси 39,9 млрд сўмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 746 та
  • бошланғич нарх 2,6 млрд сўм
  • сотилган нарх 8,4 млрд сўм
  • ер майдони 1003,2 га

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:

  • сони 85 та
  • бошланғич нархи 13,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 26,5 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 2 542 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 12,8 трлн сўм бўлган 144 938 та лот савдога қўйилган.

1877 Чоп этиш