Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Июль 2024

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: ривожланишнинг аниқ мақсадлари ва муҳим вазифалар ижроси” мавзусида семинар ўтказилди

Давлат активларини бошқариш агентлигида «Ўзбекистон – 2030» стратегияси мазмун-моҳияти ва унда белгиланган долзарб вазифалар, шунингдек, 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастури ижроси устидан мониторинг олиб бориш ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш бўйича муҳокама шаклида семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Давактив агентлигининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари, шунингдек, "Zoom" платформаси орқали барча ҳудудий бошқармалари ходимлари иштирок этди.

Семинарда Давактив агентлиги раҳбарияти сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг 2024 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатларни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш, ушбу стратегиянинг олий мақсадларидан бири этиб белгилаб берилганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир қатнашчиларига "Тараққиёт стратегияси" маркази бўлим бошлиғи Авазбек Холбеков “Ўзбекистон–2030” стратегияси ва унда белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини иштирокчиларга яна бир бор эслатди. 2030 йилгача ривожланишнинг устувор йўналишлари, ҳар бир жабҳада амалга ошириладиган долзарб масалалар юзасидан тушунтиришлар берди. 

Ўз ўрнида, “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган хусусийлаштириш, давлат мулклари ва ер муносабатлари соҳасига оид устувор вазифалар ижроси бўйича барча зарур чора-табдирлар олиб борилмоқда.

Тадбир якунида стратегияга мувофиқ жорий йилда амалга ошириладиган ислоҳотларда давлат идоралари билан бир қаторда кенг жамоатчиликнинг фаол иштироки ҳам зарур эканлиги қайд этилди. Шунингдек, мақсад ва вазифаларни аҳолига ўз вақтида тушунтириб бориш хусусида ҳам фикр алмашилди.

 

697 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech