Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Март 2024

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан қўшимча ахборот

Аввал хабар қилинганидек, дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуаларининг оммавий савдолари давом эттирилмоқда.

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖнинг “Алпомиш ун тегирмон” филиали бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди ҳамда Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарорига кўра мазкур актив бўйича энг яхши тижорат таклифини тақдим этган “AL DON PROGRESS” МЧЖ 40,0 млрд.сўм харид қийматини тўлаш, камида беш йил давомида активнинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш ва мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш шарти билан ғолиб деб топилди.

Мазкур давлат активи бўйича савдо жараёнларида иштирок этган талабгорларга Ишчи орган томонидан индивидуал хабар юборилади.

Ўз навбатида, дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича нарх таклифларини кўриб чиқишда, Хусусийлаштириш давлат комиссияси томонидан мўлжал сифатида инобатга олинадиган тавсиявий баҳолаш қийматини 50 фоизга қадар қадамма-қадам пасайтириш механизми жорий этилган.

Бундан ташқари, қуйидаги дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуаларининг савдо жараёнларини давом эттириш учун савдода қатнашиш бўйича таклифлар келиб тушмаганлиги, таклифлар етарли даражада шаклланмаганлиги ҳамда рақобат муҳити таъминланмаганлиги сабабли, мазкур активлар такрорий савдоларга чиқарилди.

Такрорий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 18 март куни соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (фоизда)

Лот рақами

I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари

1

“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Нукус шаҳри

80,2

8404033

2

“Конират ун заводи” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
 Қўнғирот тумани

95,6

8404032

3

“Чимбойдон” МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Чимбой тумани

93,6

8404041

4

“Асака дон маҳсулотлари” АЖ

Андижон вилояти,
Асака тумани

65,8

8404035

5

“Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” АЖ

Андижон вилояти, 
Қўрғонтепа тумани

83,7

8404048

6

“Когондонмаҳсулотлари” АЖ

Бухоро вилояти,
Когон шаҳри

93,0

8404034

7

“Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ

Жиззах вилояти,
Дўстлик тумани

90,2

8404040

8

“Зарбдор элеватори” АЖ

Жиззах вилояти,
Зарбдор тумани

94,8

8404043

9

“Қамаши ДМҚҚ” МЧЖ

Қашқадарё вилояти,
Қамаши тумани

99,9

8404047

10

“Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш” МЧЖ

Қашқадарё вилояти,
Косон тумани

64,8

8404057

11

“Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ

Навоий вилояти,
Навоий шаҳри

61,1

8404046

12

“Учқўрғон дон маҳсулотлари” АЖ

Наманган вилояти,
Учқўрғон тумани

79,3

8404054

13

“Намангандонмаҳсулотлари” АЖ

Наманган вилояти,
Наманган шаҳри

51,0

8404044

14

“Оқтош Дон” АЖ

Самарқанд вилояти,
Нарпай тумани

57,4

8404059

15

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ

Сурхондарё вилояти,
Термиз шаҳри

88,5

8404058

16

“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Фарғона шаҳри

51,0

8404042

17

“Қўқон дон маҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Қўқон шаҳри

64,3

8404056

18

“Бағдод дон маҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти, 
Бағдод тумани

54,8

8404051

19

“Қува дон маҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Қува тумани

51,0

8404049

20

“Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти,
Хонқа тумани

67,5

8404036

21

“Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти,
Урганч тумани

92,2

8404055

II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари

22

“Қўнғирот ун заводи” АЖнинг
“Қонликўл гуриш” филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қонликўл тумани

мулкий мажмуа

8404045

23

“Чимбойдон” МЧЖнинг “Қораўзак” филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қораўзак тумани

мулкий мажмуа

8404037

24

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Муборак дон” филиали

Қашқадарё вилояти,
Муборак тумани

мулкий мажмуа

8404050

25

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Ғузор ун” филиали

Қашқадарё вилояти,
Ғузор тумани

мулкий мажмуа

8404052

26

“Дунё-М” АЖнинг “Бахористондон” филиали

Қашқадарё вилояти,
Миришкор тумани

мулкий мажмуа

8404039

27

“Дунё-М” АЖнинг “Шаҳрисабздон” филиали

Қашқадарё вилояти,
Шаҳрисабз шаҳри

мулкий мажмуа

8404038

28

“Самарқанддон маҳсулотлари” АЖнинг “Нуробод дон” филиали

Самарқанд вилояти, 
Нуробод тумани

мулкий мажмуа

8404053

1399 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech