Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Декабрь 2024

Баҳоловчи ва риэлтор малака сертификатларини олиш учун 2025 йил даврида ўтказиладиган малака имтиҳонлари режа жадвали

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарорига мувофиқ, Давактив агентлиги томонидан Баҳоловчининг ва риэлторнинг малака сертификатларини олиш учун 2025 йил давомида ўтказиладиган малака имтиҳонлари режа жадвали тасдиқланди.

Баҳоловчиларга
ўтказиладиган малака
имтиҳонлари кунлари
21-22 январь
4-5 март
15-16 апрель
17-18 июнь
22-23 июль
9-10 сентябрь
21-22 октябрь
2-3 декабрь

 

Риэлторларга
ўтказиладиган малака
имтиҳонлари кунлари
11-12 февраль
2-3 апрель
20-21 май
8-9 июль
12-13 август
7-8 октябрь
11-12 ноябрь
16-17 декабрь

 

Малака имтиҳонлари талабгорлардан келиб тушган сўровномаларига қараб бошқа кунларга ўтказилиши мумкин.

Малака имтиҳони бошқа кунларга ўтказилганлиги тўғрисида маълумот Давактив агентлигининг расмий веб-сайтида камида 15 кун олдин эълон берилади.

Мазкур малака имтиҳонлари электрон шаклда махсус дастур асосида ўтказилиб, ушбу жараён видеотасвир орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.

Малака имтиҳонида иштирок этувчилар рўйхати ва видеотасвир ҳаволаси қўшимча равишда Агентликнинг (www.davbaho.uz) веб-сайтида имтиҳон ўтказилишидан беш кун аввал эълон қилинади.

Тест имтиҳонига қўйилган талабгорлар режа-жадвал асосида белгиланган кунда тест имтиҳонини топшириш учун кечикмасдан, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари зарур.

Қўшимча маълумот учун Давактив агентлигининг махсус телефон рақамлари: (71) 259-20-19, (71) 259-22-87.

Малака имтиҳонлари Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари биноларида қуйидаги манзилларда ўтказилади.

Тест имтиҳонлари ўтказиладиган манзиллар

Т/р

Ҳудудлар номи

Тест имтиҳон ўтказиладиган манзил

Масъул ходим

Алоқа учун телефон

1

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳар, А.Тимур кўчаси, 112а-уй

П.Жумабаев

(97) 506-69-99

2

Андижон вилояти

Андижон шаҳар, А.Навоий кўчаси, 126-уй

Б.Юлдашев

(91) 490-70-05

3

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳар, И.Каримов кўчаси, 10-уй

Ж.Турсунов

(91) 444-91-00

4

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси, 63 уй

У.Норбоев

(99) 568-56-23

5

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳар, А.Темур кўчаси,
43-уй

Ш.Ураков

(91) 456-80-01

6

Навоий вилояти

Навоий шаҳар, С.Айний кўчаси,
27-уй

Х.Турсунов

(93) 462-22-11

7

Наманган вилояти

Наманган шаҳар, Навоий кўчаси,
72-уй

Л.Отахонов

(93) 403-44-55

8

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳар, Кўк сарой майдони, 1А-уй

С.Султонов

(93) 339-37-30

9

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳар, М.Қошғарий кўчаси, 36а-уй

А.Хамдамов

(91) 577-08-57

10

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 3-уй

Р.Нормурзаев

(97) 278-22-12

11

Тошкент вилояти

Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, 45-уй

С.Жабборов

(97) 700-29-27

12

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 17-уй

Э.Исаков

(93) 484-25-25

13

Хоразм вилояти

Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй

Р.Машарипов

(91) 422-06-66

14

Тошкент шаҳар

Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй

З.Қаҳҳоров

(71) 207-02-40

Изоҳ: Талабгорлар яшаш жойларидан қатъий назар тест имтиҳонини Давактив агентлигининг исталган ҳудудий бошқармаси биносида топширишлари мумкин.

4208 Чоп этиш