Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Март 2022

“Бектемир-спирт экспериментал заводи” АЖнинг устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетини баҳолаш юзасидан мустақил баҳоловчи ташкилот жалб қилиш бўйича эълон

Тегишли хусусийлаштириш дастурига мувофиқ, “Бектемир-спирт экспериментал заводи” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакети сотилиши белгиланган.

Ягона миллий баҳолаш стандарти талаблари доирасида мазкур акциялар пакетининг бозор қийматини аниқлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида баҳолаш фаолиятини юритиш ҳуқуқига эга бўлган баҳоловчи ташкилотларни жалб қилиш юзасидан танлов эълон қилади.

Талабгорларнинг тижорат таклифлари Техник топшириқ, шунингдек баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 10 ноябрдаги 2152-сон билан рўйхатдан ўтказилган) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

Тижорат таклифлар 2022 йил 11 март куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қуйидаги манзиллар орқали қабул қилинади:

Жон Насиров, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Йирик давлат активларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш департаменти бошлиғи;

тел.: +998-71-259-21-30; эл.почта: j.nasirov@davaktiv.uz;

Шохрух Охунов, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Мувофиқлашган ҳаракатни таъминлаш департаменти бошлиғи;

тел.: +998-71-259-21-87; эл.почта: sh.oxunov@davaktiv.uz.

2220 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech