Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Июль 2024

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан қўшимча ахборот

Оммавий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича навбатдаги савдо жараёнининг иккинчи босқичи якунланиб, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра:

  • қуйидаги 5 та дон корхонасидаги давлат акция пакетлари камида беш йил давомида активнинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш ва мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш шарти билан сотилди.

Шу билан бирга, савдо жараёнида ғолиб аниқланмаганлиги сабабли:

  • Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖнинг 92,2 фоиз акция пакети Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори доирасида Хоразм вилояти ҳокими ҳамда қишлоқ хўжалиги вазирининг биргаликдаги тавсиясига асосан пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларига тўғридан-тўғри сотиб олиш учун таклиф этилади;
  • “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ “Нуробод дон” филиали фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан “E-auksion” электрон савдо платформасида танлов савдоларига чиқарилади.

 

Давлат улуши (акция пакети) сотилган дон корхоналари
РЎЙХАТИ

Т/р

Давлат активи

Сотилган қиймати (млрд. сўмда)

Савдо ғолиби

1

“Асака дон маҳсулотлари” АЖнинг 65,8 фоиз акция пакети

42,0

“BARAKA QUVA UN” МЧЖ

2

“Зарбдор элеватори” АЖнинг 94,8 фоиз акция пакети

29,0

Кадиркулов Фарход Душабоевич

3

“Учқўрғон дон маҳсулотлари” АЖнинг 79,3 фоиз акция пакети

42,0

Исмаилов Улуғбeк Садридинович

4

“Боғот дон маҳсулотлари” АЖнинг 65,5 фоиз акция пакети

18,5

“ZEBO KOMILJON” ОК

5

“Жомбой дон маҳсулотлари” АЖнинг 57,4 фоиз акция пакети

42,0

“Premium Globe Investment” МЧЖ

4846 Чоп этиш