Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Апрель 2024

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан қўшимча ахборот

Аввал хабар берилганидек, дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуаларининг оммавий савдолари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 19 март куни оммавий савдоларга чиқарилган 27 та дон корхоналаридаги давлат улушлари ва 7 та дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуаларининг 7 таси бўйича савдоларнинг биринчи босқичида савдоларда қатнашиш учун талабгорлардан таклифлар келиб тушган, 1 таси бўйича фақатгина битта талабгордан таклиф киритилган ва 26 таси бўйича талабгорлардан умуман таклифлар келиб тушмаган.

Ушбуларга кўра, қуйидаги дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуаларининг савдо жараёнларини давом эттириш учун савдода қатнашиш бўйича таклифлар етарли даражада шаклланмаганлиги ҳамда рақобат муҳити таъминланмаганлиги сабабли такрорий савдоларга чиқарилди.

Ўз навбатида, дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича нарх таклифларини кўриб чиқишда, Хусусийлаштириш давлат комиссияси томонидан мўлжал сифатида инобатга олинадиган тавсиявий баҳолаш қийматини 50 фоизга қадар қадамма-қадам пасайтириш механизми жорий этилган.

Шунингдек, мазкур активларнинг тавсиявий баҳолаш қиймати 50 фоизга пасайтирилган ҳолда инобатга олинади.

 

Такрорий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил
13 апрель куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (фоизда)

Лот рақами (ҳавола)

I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари

1

“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Нукус шаҳри

80,2

8585146

2

“Конират ун заводи” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
 Қўнғирот тумани

95,6

8585141

3

“Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ

Қорақалпоғситон Республикаси,
Тахиатош тумани

91,6

8585162

4

“Чимбойдон” МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Чимбой тумани

93,6

8585156

5

“Асака дон маҳсулотлари” АЖ

Андижон вилояти,
Асака тумани

65,8

8585147

6

“Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” АЖ

Андижон вилояти,
Қўрғонтепа тумани

83,7

8585157

7

“Когондонмаҳсулотлари” АЖ

Бухоро вилояти,
Когон шаҳри

93,0

8585144

8

“Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ

Жиззах вилояти,
Дўстлик тумани

90,2

8585164

9

“Жиззахдонмаҳсулотлари” АЖ

Жиззах вилояти,
Жиззах шахри

94,4

8585165

10

“Зарбдор элеватори” АЖ

Жиззах вилояти,
Зарбдор тумани

94,8

8585151

11

“Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖ

Қашқадарё вилояти,
Қарши шаҳри

92,5

8585158

12

“Қамаши ДМҚҚ” МЧЖ

Қашқадарё вилояти,
Қамаши тумани

99,9

8585153

13

“Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш” МЧЖ

Қашқадарё вилояти,
Косон тумани

64,8

8585143

14

“Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ

Навоий вилояти,
Навоий шаҳри

61,1

8585154

15

“Учқўрғон дон маҳсулотлари” АЖ

Наманган вилояти,
Учқўрғон тумани

79,3

8585160

16

“Намангандонмаҳсулотлари” АЖ

Наманган вилояти,
Наманган шаҳри

51,0

8585155

17

“Қува дон маҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Қува тумани

51,0

8585161

18

“Тошкентдонмахсулотлари” АЖ

Тошкент шаҳри,
Яшнобод тумани

51,0 

8585140

19

“Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти,
Хонқа тумани

67,5

8585149

20

“Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти,
Урганч тумани

92,2

8585152

21

“Қизилтепа ун заводи” АЖ

Навоий вилояти,
Қизилтепа тумани

93,5

8585142

II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари

1

“Қўнғирот ун заводи” АЖнинг
“Қонликўл гуриш” филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қонликўл тумани

мулкий мажмуа

8585163

2

“Чимбойдон” МЧЖнинг “Қораўзак” филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қораўзак тумани

мулкий мажмуа

8585159

3

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Муборак дон” филиали

Қашқадарё вилояти,
Муборак тумани

мулкий мажмуа

8585166

4

“Дунё-М” АЖнинг “Бахористондон” филиали

Қашқадарё вилояти,
Миришкор тумани

мулкий мажмуа

8585150

5

“Самарқанддон маҳсулотлари” АЖнинг “Нуробод дон” филиали

Самарқанд вилояти,
Нуробод тумани

мулкий мажмуа

8585145

6

"Дон халқ-ризқи" АЖнинг "Китоб Дон" филиали

Қашқадарё вилояти,
Китоб тумани 

мулкий мажмуа

8585148

2128 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech