Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Май 2024

Ижтимоий дафтарга, ҳамда хориждан қайтган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган талабгорлар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага бериш бўйича брифинг

YouTube орқали кўриш учун ҳавола

Матн:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-15 сонли фармонига асосан 2024 йилнинг 1 мартидан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини электрон танлов савдолари орқали ижарага бериш тартиби бекор қилиниб, эндиликда ушбу турдаги ер участкаларини ижарага бериш онлайн аукцион савдолари орқали амалга оширилмоқда.

Умумий ер майдони 15 336 гектар бўлган 17 853 та деҳқон хўжалиги юритиш ҳамда деҳқон хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги кооперативини ташкил этиш мақсади билан ер участкалари савдога чиқарилган бўлса, ҳисобот даврида ер майдони 3 919 гектар бўлган 238,9 млрд сўмлик 4 683 та ер участкалари 635,7 млрд сўмга сотилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-153 сонли қарорига асосан 60 588 гектар бўлган 166 581 та ёшларга деҳқон хўжалиги мақсадлари учун ер участкалари аукцион савдоларида сотиш учун чиқарилган бўлса, 37 439 гектар 116 814 та ер участкаларида аукцион ғолиблари аниқланди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари талабларига асосан ижтимоий дафтарга киритилганлар, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ҳамда хориждан қайтган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган талабгорлар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага бериш бўйича “Е-auksion” электрон савдо платформасида алоҳида тоифа (категория) очилди;

Эндиликда ушбу йўналишда электрон онлайн-аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарнома 15 календар кун олдин, такрорий савдода эса 5 календар кун олдин эълон қилинади;

Лот бўйича таклиф этилган энг юқори ижарага олиш қийматининг дастлабки 15 фоиз миқдори 10 иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби томонидан тўлангандан сўнг унга оператор томонидан бир иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилади;

Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби жисмоний шахс бўлса, электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби шартнома имзолаш учун берилган 10 иш куни ичида ўзининг ягона таъсисчилигида ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс тўғрисидаги ахборотни ёхуд деҳқон хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмани шахсий кабинети орқали савдо платформасига киритади;

Онлайн-аукцион савдо натижаларига доир электрон баённомада ғолиб сифатида ушбу жисмоний шахс, ижара шартномасида эса у томонидан ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс кўрсатилади;

Ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион савдолари ғолибларига уларнинг танловига кўра ер участкаси нархини уч йил муддатда, электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини беш йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди.

504 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech