Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Декабрь 2023

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Оммавий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича навбатдаги савдо жараёнининг биринчи ва иккинчи босқичи якунланиб, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

  • Қуйидаги 3 та дон корхонасидаги давлат акция пакети бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичга ўтган талабгорлар рўйхати тасдиқланди ва ушбу талабгорлардан 2024 йил 5 январь соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади;
  • "Бухородонмаҳсулотлари" АЖ устав капиталидаги 51,84 фоиз давлат акция пакети 59,0 млрд. сўм, "Ғалла-Альтег" АЖ устав капиталидаги 51,0 фоиз давлат акция пакети 82,0 млрд. сўм, "Ховос дон маҳсулотлари" АЖ устав капиталидаги 94,2 фоиз давлат акция пакети 40,0 млрд. сўм ҳамда "Дунё М" АЖ устав капиталидаги 51,8 фоиз давлат акция пакети 82,2 млрд. сўм сотиб олиш қийматини тўлаш, камида беш йил давомида активнинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш ва мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш шарти билан сотилди.

Ушбу давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг мазкур босқичида иштирок этган барча талабгорларга Ишчи орган томонидан индивидуал хабар юборилади.

Шунингдек, қуйидаги 43 та дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуаларининг савдо жараёнларини давом эттириш учун савдода қатнашиш бўйича таклифлар келиб тушмаганлиги, савдоларнинг биринчи босқичида ғолиблар аниқланмаганлиги ҳамда таклифлар етарли даражада шаклланмаганлиги сабабли, мазкур активлар такрорий савдоларга чиқарилди.

Мазкур давлат активлари бўйича оммавий савдоларда қатнашиш истагида бўлган талабгорлар ўз таклифларини "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали тақдим этишлари мумкин.

 

Савдо жараёнининг 2-босқичига ўтган дон корхонасидаги давлат улуши (акция пакети) ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 5 январь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши
(фоизда)

Лот рақами
(ҳавола)

1

«Тўрткўлдонмаҳсулоти» МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Тўрткўл тумани

58,06

7866670

2

«Фарғонадонмаҳсулотлари» АЖнинг «Марғилон дон» филиали

Фарғона вилояти,
Марғилон шаҳри

Мулкий мажмуа

7866669

3

“Попдонмаҳсулотлари” АЖнинг «Чуст» филиали

Наманган вилояти,
Чуст тумани

Мулкий мажмуа

7866668

 

Такрорий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 8 январь куни соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (фоизда)

Лот рақами
(ҳавола)

I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари

1

«Қорақалпоқдонмаҳсулотлари» АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Нукус шаҳри

80,2

7866602

2

«Конират ун заводи» АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қўнғирот тумани

95,6

7866601

3

«Тахиатош дон маҳсулотлари» АЖ

Қорақалпоғситон Республикаси,
Тахиатош тумани

91,6

7866646

4

«Чимбойдон» МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Чимбой тумани

93,6

7866663

5

«Асака дон маҳсулотлари» АЖ

Андижон вилояти,
Асака тумани

65,8

7866604

6

«Қўрғонтепа дон маҳсулотлари» АЖ

Андижон вилояти,
Қўрғонтепа тумани

83,7

7866620

7

«Когондонмаҳсулотлари» АЖ

Бухоро вилояти,
Когон шаҳри

93,0

7866603

8

«Қоракўлдонмаҳсулотлари» АЖ

Бухоро вилояти,
Қоракўл тумани

91,9

7866647

9

«Дўстликдонмаҳсулотлари» АЖ

Жиззах вилояти,
Дўстлик тумани

90,2

7866605

10

«Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖ

Жиззах вилояти,
Жиззах шахри

94,4

7866648

11

«Зарбдор элеватори» АЖ

Жиззах вилояти,
Зарбдор тумани

94,8

7866649

12

«Қашқадарёдонмаҳсулотлари» АЖ

Қашқадарё вилояти,
Қарши шаҳри

92,5

7866650

13

«Қамаши ДМҚҚ» МЧЖ

Қашқадарё вилояти,
Қамаши тумани

99,9

7866651

14

«Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш» МЧЖ

Қашқадарё вилояти,
Косон тумани

64,7

7866607

15

«Дон халқ ризқи» АЖ

Қашқадарё вилояти,
Китоб тумани

88,4

7866667

16

«Қизилтепа ун заводи» АЖ

Навоий вилоят,
Қизилтепа шаҳри

93,5

7866606

17

«Навоийдонмаҳсулотлари» АЖ

Навоий вилояти,
Навоий шаҳри

61,1

7866652

18

«Учқўрғон дон маҳсулотлари» АЖ

Наманган вилояти,
Учқўрғон тумани

79.3

7866653

19

«Намангандонмаҳсулотлари» АЖ

Наманган вилояти,
Наманган шаҳри

51,0

7866654

20

«Самарқанддонмаҳсулотлари» АЖ

Самарқанд вилояти,
Самарқанд шаҳри

72,3

7866610

21

«Жомбой дон маҳсулотлари» АЖ

Самарқанд вилояти,
Жомбой тумани

57,4

7866655

22

«Оқтош Дон» АЖ

Самарқанд вилояти,
Нарпай тумани

57,4

7866609

23

«Жума элеватори» АЖ

Самарқанд вилояти,
Пастдарғом тумани

63,8

7866608

24

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ

Сурхондарё вилояти,
Термиз шаҳри

88,5

7866611

25

«Шўрчи дон маҳсулотлари» АЖ

Сурхондарё вилояти,
Шўрчи

64,3

7866657

26

«Оқолтин дон маҳсулотлари» АЖ

Сирдарё вилояти,
Сайхунобод тумани

89,3

7866656

27

«Фарғонадонмаҳсулотлари» АЖ

Фарғона вилояти,
Фарғона шаҳри

51,0

7866612

28

«Қўқон дон маҳсулотлари» АЖ

Фарғона вилояти,
Қўқон шаҳри

64,3

7866613

29

«Бағдод дон маҳсулотлари» АЖ

Фарғона вилояти,
Бағдод тумани

54,8

7866658

30

«Қува дон маҳсулотлари» АЖ

Фарғона вилояти,
Қува тумани

51,0

7866659

31

«Хонқа дон маҳсулотлари» АЖ

Хоразм вилояти,
Хонқа тумани

67,5

7866660

32

«Боғот дон» АЖ

Хоразм вилояти,
Боғот тумани

65,5

7866661

33

«Хоразмдонмаҳсулотлари» АЖ

Хоразм вилояти,
Урганч тумани

92,2

7866614

II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари

34

«Қўнғирот ун заводи» АЖнинг «Қонликўл гуриш» филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қонликўл тумани

мулкий мажмуа

7866616

35

«Тўрткўлдонмахсулоти» МЧЖнинг «Берунийдон» филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Беруний тумани

мулкий мажмуа

7866671

36

“Чимбойдон” МЧЖнинг “Қораўзак” филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қораўзак тумани

мулкий мажмуа

7866662

37

«Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш» МЧЖнинг «Муборак дон» филиали

Қашқадарё вилояти,
Муборак тумани

мулкий мажмуа

7866619

38

«Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш» МЧЖнинг «Ғузор ун» филиали

Қашқадарё вилояти,
Ғузор тумани

мулкий мажмуа

7866617

39

«Дон халқ-ризқи» АЖнинг «Китоб Дон» филиали

Қашқадарё вилояти,
Китоб тумани

мулкий мажмуа

7866664

40

“Дунё-М” АЖнинг «Бахористондон» филиали

Қашқадарё вилояти,
Миришкор тумани

мулкий мажмуа

7866666

41

«Дунё-М» АЖнинг «Шаҳрисабздон» филиали

Қашқадарё вилояти,
Шаҳрисабз шаҳри

мулкий мажмуа

7866665

42

«Самарқанддон маҳсулотлари» АЖнинг «Нуробод дон» филиали

Самарқанд вилояти,
Нуробод тумани

мулкий мажмуа

7866615

43

«Сурхондарёдонмаҳсулотлари» АЖнинг «Алпомиш ун тегирмон» филиали

Сурхондарё вилояти,
Жарқўрғон тумани

Мулкий мажмуа

7866618

3139 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech