Оммавий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича навбатдаги савдо жараёнининг биринчи ва иккинчи босқичи якунланиб, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
- “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” AЖнинг “Aлпомиш ун тегирмон” филиали бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичга ўтган талабгорлар рўйхати тасдиқланди ва ушбу талабгорлардан 2024 йил 7 февраль соат (Тошкент вақти билан) 18:00 га қадар тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади;
- “Фарғонадонмаҳсулотлари” AЖнинг "Марғилон дон" филиали энг яхши тижорат таклифини тақдим этган "Фаргонадон Кластер" МЧЖ ҚКга 10,0 млрд. сўм сотиб олиш қийматини тўлаш, камида беш йил давомида активнинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш ва мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш шарти билан сотилди.
Ушбу давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг мазкур босқичида иштирок этган барча талабгорларга Ишчи орган томонидан индивидуал хабар юборилади.
Таъкидлаш жоизки, дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича нарх таклифларини кўриб чиқишда, Хусусийлаштириш давлат комиссияси томонидан мўлжал сифатида инобатга олинадиган тавсиявий баҳолаш қийматини 50 фоизга қадар қадамма-қадам пасайтириш механизми жорий этилди.
Бундан ташқари, қуйидаги дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуаларининг савдо жараёнларини давом эттириш учун савдода қатнашиш бўйича таклифлар келиб тушмаганлиги, савдоларнинг биринчи босқичида ғолиблар аниқланмаганлиги ҳамда таклифлар етарли даражада шаклланмаганлиги сабабли, мазкур активлар такрорий савдоларга чиқарилди.
Мазкур давлат активлари бўйича оммавий савдоларда қатнашиш истагида бўлган талабгорлар ўз таклифларини "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали тақдим этишлари мумкин.
Такрорий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 12 февраль куни соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади
Давлат активининг номи |
Жойлашган ҳудуди |
Давлат улуши |
Лот рақами |
I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари |
|||
«Қорақалпоқдонмаҳсулотлари» АЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
80,2 |
|
«Конират ун заводи» АЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
95,6 |
|
«Тахиатош дон маҳсулотлари» АЖ |
Қорақалпоғситон Республикаси, |
91,6 |
|
«Чимбойдон» МЧЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
93,6 |
|
«Асака дон маҳсулотлари» АЖ |
Андижон вилояти, |
65,8 |
|
«Қўрғонтепа дон маҳсулотлари» АЖ |
Андижон вилояти, |
83,7 |
|
«Когондонмаҳсулотлари» АЖ |
Бухоро вилояти, |
93,0 |
|
«Қоракўлдонмаҳсулотлари» АЖ |
Бухоро вилояти, |
91,9 |
|
«Дўстликдонмаҳсулотлари» АЖ |
Жиззах вилояти, |
90,2 |
|
«Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖ |
Жиззах вилояти, |
94,4 |
|
«Зарбдор элеватори» АЖ |
Жиззах вилояти, |
94,8 |
|
«Қашқадарёдонмаҳсулотлари» АЖ |
Қашқадарё вилояти, |
92,5 |
|
«Қамаши ДМҚҚ» МЧЖ |
Қашқадарё вилояти, |
99,9 |
|
«Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш» МЧЖ |
Қашқадарё вилояти, |
64,7 |
|
«Дон халқ ризқи» АЖ |
Қашқадарё вилояти, |
88,4 |
|
«Қизилтепа ун заводи» АЖ |
Навоий вилоят, |
93,5 |
|
«Навоийдонмаҳсулотлари» АЖ |
Навоий вилояти, |
61,1 |
|
«Учқўрғон дон маҳсулотлари» АЖ |
Наманган вилояти, |
79,3 |
|
«Намангандонмаҳсулотлари» АЖ |
Наманган вилояти, |
51,0 |
|
«Самарқанддонмаҳсулотлари» АЖ |
Самарқанд вилояти, |
72,3 |
|
«Жомбой дон маҳсулотлари» АЖ |
Самарқанд вилояти, |
57,4 |
|
«Оқтош Дон» АЖ |
Самарқанд вилояти, |
57,4 |
|
«Жума элеватори» АЖ |
Самарқанд вилояти, |
63,8 |
|
“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ |
Сурхондарё вилояти, |
88,5 |
|
«Шўрчи дон маҳсулотлари» АЖ |
Сурхондарё вилояти, |
64,3 |
|
«Оқолтин дон маҳсулотлари» АЖ |
Сирдарё вилояти, |
89,3 |
|
«Фарғонадонмаҳсулотлари» АЖ |
Фарғона вилояти, |
51,0 |
|
«Қўқон дон маҳсулотлари» АЖ |
Фарғона вилояти, |
64,3 |
|
«Бағдод дон маҳсулотлари» АЖ |
Фарғона вилояти, |
54,8 |
|
«Қува дон маҳсулотлари» АЖ |
Фарғона вилояти, |
51,0 |
|
«Хонқа дон маҳсулотлари» АЖ |
Хоразм вилояти, |
67,5 |
|
«Боғот дон» АЖ |
Хоразм вилояти, |
65,5 |
|
«Хоразмдонмаҳсулотлари» АЖ |
Хоразм вилояти, |
92,2 |
|
II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари |
|||
«Қўнғирот ун заводи» АЖнинг «Қонликўл гуриш» филиали |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
мулкий мажмуа |
|
«Тўрткўлдонмахсулоти» МЧЖнинг «Берунийдон» филиали |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
мулкий мажмуа |
|
“Чимбойдон” МЧЖнинг “Қораўзак” филиали |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
мулкий мажмуа |
|
«Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш» МЧЖнинг «Муборак дон» филиали |
Қашқадарё вилояти, |
мулкий мажмуа |
|
«Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш» МЧЖнинг «Ғузор ун» филиали |
Қашқадарё вилояти, |
мулкий мажмуа |
|
«Дон халқ-ризқи» АЖнинг «Китоб Дон» филиали |
Қашқадарё вилояти, |
мулкий мажмуа |
|
“Дунё-М” АЖнинг «Бахористондон» филиали |
Қашқадарё вилояти, |
мулкий мажмуа |
|
«Дунё-М» АЖнинг «Шаҳрисабздон» филиали |
Қашқадарё вилояти, |
мулкий мажмуа |
|
«Самарқанддон маҳсулотлари» АЖнинг «Нуробод дон» филиали |
Самарқанд вилояти, |
мулкий мажмуа |