Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Январь 2025

Бир қатор давлат активларининг хусусийлаштириш жараёнлари юзасидан ахборот

I. Давактив агентлигининг жорий йил 4 декабрдаги “Avto Climate Control” МЧЖнинг 100% давлат улушини (кейинги ўринларда – “Актив”) cотиб олиш нархи бўйича Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш босқичи тўғрисидаги эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.

Давактив агентлиги талабгорларни мажбуриятга эга бўлган тижорат таклифларини тайёрлашда Активни молия-хўжалик фаолиятини комплекс таҳлил қилиш учун қўшимча муддат бериш тўғрисидаги мурожаатларига мувофиқ, хусусийлаштириш бўйича консультант "Portfolio Investments" компаниясининг тавсиясига асосан, барча талабгорларга Активни сотиб олиш нархи бўйича Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш муддатини 2025 йил 5 февраль куни соат 23:59га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Шу билан бирга, Консультант томонидан рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида савдо жараёнларига янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ишлари параллел равишда амалга оширилади ва Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Expression of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш давом эттирилади.

Активни хусусийлаштириш жараёнининг Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш босқичи тўғрисидаги аввалги чоп этилган эълоннинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Давактив агентлиги хусусийлаштириш жараёнларининг ҳар бир босқичи тўғрисида жамоатчиликни қўшимча тарзда хабардор қилиб борилишини таъминлайди.

II. Давактив агентлигининг жорий йил 2 октябрдаги “Invest Group Centre” МЧЖ устав капиталидаги 100% давлат улушини (кейинги ўринларда – “Актив”) очиқ савдо жараёнлари бошланганлиги тўғрисидаги эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.

Давактив агентлиги ушбу Активни хусусийлаштириш бўйича консультант “Portfolio Investments” компаниясининг таклифига асосан, янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш, мазкур савдо босқичида талаб этиладиган ҳужжатларни тайёрланишига кўпроқ имконият яратиш, шунингдек сотиш жараёнларини рақобат муҳитида ўтказиш мақсадида, барча манфаатдор томонларга “Invest Group Centre” МЧЖдаги давлат улушини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатини 2025 йил 6 февраль куни соат 23:59га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни қуйидаги электрон почта манзилига юбориш лозим: munir.yakubov@piamg.uz

Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичи бошланганлиги тўғрисидаги аввалги чоп этилган эълоннинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Давактив агентлиги хусусийлаштириш жараёнларининг ҳар бир босқичи тўғрисида жамоатчиликни қўшимча тарзда хабардор қилиб борилишини таъминлайди.

Дисклеймер

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, унинг Консультантлари ва Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва унинг Консультантлари ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги, унинг Консультантлари ва Компания томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

4292 Чоп этиш